UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0 11:40Тошкент Жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказди 0 11:09Гукеш ва Синдаров иштирокида ўтган матбуот анжумани тўлиқ ҳолатда — гроссмейстерлар нималар дейишди? 0 10:38Элит ОЧЛ. Бугун жамоаларимиз Саудия Арабистони клубларига қарши баҳс олиб боради 0 10:07Мукофот жамғармаси салкам 16 млн доллар бўлган Якуний ATP турнири якунланди 0 09:36Жаҳон тожи ва 2 500 000 доллар учун кечадиган матчнинг 1-турини ким қайси доналарда ўйнаши маълум 0 09:05Қозоғистонда биринчи UFC турнирининг ўткказилиш санаси айтилди 0

24 дек 07:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

ESPN MMA бўйича йил якунларини сарҳисоб қилди. Махачев ҳеч бир номинацияда ғолиб бўлмади

Жами 13 нафар ESPN мухбири овоз бериш йўли билан бир нечта номинация бўйича аралаш яккакураш бўйича 2025 йил натижаларини сарҳисоб қилди.

Қизиғи шундаки, шу йил икки вазн тоифасида UFC чемпионига айланган Ислам Махачевга биронта номинацияда ҳам ғолиблик берилмади.  

ESPN томонидан 2025 йил натижалари:

Йилнинг энг яхши турнири — UFC 317 (қолган номинантлар: UFC 322, UFC 323, UFC 314).

Йил жанги — UFC 317 турнири доирасидаги Брэндон Ройвал - Жошуа Ван (қолган номинантлар: Диего Лопес — Жан Сильва; Мераб Двалишвили — Умар Нурмагомедов; Николас Мотта — Назим Садихов).

Эркаклар ўртасида йилнинг энг яхши жангчиси — Мераб Двалишвили (қолган номинантлар: Ислам Махачев, Жошуа Ван, Алекс Перейра, Илия Топурия).

Аёллар ўртасида йилнинг энг яхши жангчиси — Валентина Шевченко (қолган номинант: Кайла Харрисон).

Йил жангчиси — Жошуа Ван (қолган номинантлар: Майкл Моралес, Энтони Эрнандес).

Йил нокаути — UFC 313 турнири кардидаги Маурисио Руффи - Бобби Грин жангидаги оёқда айлантириб тепилган зарба (қолган номинантлар: Карлос Пратеснинг Жефф Нил устидан қозонган ғалабаси; Илия Топуриянинг Чарльз Оливейра устидан қозонган ғалабаси; Малкольм Уэллмейкернинг Крис Моутиньо устидан қозонган ғалабаси; Алекс Перейранинг реваншда Магомед Анкалаевни мағлуб этиши; Иржи Прохазканинг Халил Раунтри устидан қозонган ғалабаси).

Энг ривожланган жангчи — Пэйтон Талботт (қолган номинантлар: Маккензи Дёрн, Брендан Аллен ва Бенуа Сен-Дени).

Йилнинг энг эсда қоларли вазияти — UFC 319 турниридаги айланма ҳаракат билан тирсакдаги кетма-кет иккита нокаут (қолган номинантлар: Харрисон ва Жуллиана Пеньянинг UFC 316 турниридаги жанги; Деррик Льюиснинг Таллисон Тейшера устидан қозонган ғалабасидан кейинги интервьюси; Илия Топурия икки вазнда чемпион бўлиши; Махачев икки вазнда чемпион бўлиши; Яннинг Двалишвилини мағлубиятга учратиши.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг