UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

09 июн 16:20
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс қўлқопларининг сиз билмаган тарихи (Мутолаа учун)

Илк қўлқоплар қадимги Юнонистонда пайдо бўлган.

Гомер улар ҳақида ёзган ва римликлар қўлқопни асосий қуролга айлантирган...

Қўлқоплар бокснинг муҳим элементидир. Улар 19-асрнинг охирида тақдим этилган. Сўнгги 100 йилда қўлқоплар жуда кўп ўзгаришга учради ва ҳали ҳамон такомиллаштирилмоқда. Лекин биз уларни нега айнан қўлқоп деб атаймиз? Илк қўлқоплар қадимги Юнонистонда пайдо бўлган. Гомер улар ҳақида ёзган ва римликлар қўлқопни асосий қуролга айлантирган. 


Бокс инсониятга қадим замонлардан бери маълум бўлган энг қадимги спорт турларидан ҳисобланади. Қадимги Юнонистонда у алоҳида машҳурликка эришди ва биринчи қоидалар тўпламини ҳам улар ишлаб чиқарди. Замонавий бокс қўлқопларининг авлоди юнонлар томонидан “химантес” деб аталган. Бироз вақт ўтгач, римликлар гладиатор жангларида шунга ўхшаш жиҳозлардан  фойдаланганлар ҳамда кийимга “caestus” – “зарба бериш” дея ном беришган. 

Антик қўлқоплар замонавийларидан жуда фарқли эди. Улар нафақат бошқача кўринишда, балки қарама-қарши мақсадларга ҳам эга бўлган. Ҳозирги қўлқоплар сапортчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун хизмат қилса, аввалгилари фақат жароҳат даражасини оширишга мўлжалланганди. 

Ҳар бир бармоқ алоҳида-алоҳида боғланган бўлиб, учлари яланғоч қолдирилган – аралаш яккакурашларда ишлатиладиган замонавий қўлқоплар билан деярли ўхшаш шаклда. Жанговар қўлқопларнинг тавсифини Гомернинг “Иллиада” достонида учратиш мумкин. У бокс жанглари ҳақида қадимги Олимпиада ўйинлари дастурида пайдо бўлишидан аввал ёзган: "Кучли қўлларга ўтлоқ буқасининг терисидан камар тақилган. Йиғилиш ўртасида бўлган жангчилар белбоғли, ташқарига чиқишди. Улар тўқнашди ва тез тебранишлар натижасида оғир қўллар аралашиб кетди”. 

Римликлар қўлқопларнинг бу версиясини бутунлай бошқа даражага олиб чиқди. Улар камар остига қўрғошин ва мис плиталар қўйишди, цестни темир шпиклар билан мустаҳкамладилар ва ҳатто заҳар ҳам ишлатдилар. Ушбу спорт турининг ўта шафқатсизлиги туфайли 4-аср охирида мушт уриш тақиқланган эди. Қўлқоплар 19-асрда жиҳозларнинг мажбурий қисмига айланди. Бундан олдин инглизлар уни susturucu (бостирувчи) деб атаган ва уларни фақат машғулотларда ишлатган. 

Бокснинг тикланиши Англияда тахминан 17-асрда содир бўлди. Жанг қоидалари қадимги қоидаларга ўхшаб кетган бўлса-да, қўлқполар аввалгидек эмасди. Аксарият жанглар яланғоч муштлар ўтказилди. 1743 йил Жек Бротон жангидан сўнг рақибининг вафоти Бротонни кўплаб қоидаларни ўзгартиришга ундаган эди.

Бротон боксни хавфсизроқ спорт турига айлантириш мақсадида бир қатор чекловларни киритди, “ўзи ўчирувчилар” деб атайдиган қўлқопларни тақдим этди, бироқ ўша пайтда улар фақат машғулотларда ишлатилинарди. Қўлқоплар 1867 йилга келибгина жиҳозларнинг мажбурий қисмига айланди. 

Замонавий бокс қўлқоплари буффало ёки эчки терисидан тайёрланади, тўлдириш учун эса от туки ва кўпикли каучукдан фойдаланилади. Ҳаваскор мусобоқаларда қўлқоплар ташкилотчилар томонидан тақдим этилади ва уларнинг ўлчамлари қатъий тартибга солинади. Проф боксда улар тасдиқлаш жараёнидан ўтади. Бу атлетика комиссияси томонидан амалга оширилади. 

Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг