UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Россия Давлат думаси депутати: "Ўзбекистон уни шунчаки сотиб олиши мумкин эди" 0 10:59"Бу жасорат!" — Трамп Жейк Пол - Жошуа жанги ҳақида гапирди 0 10:38Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи 0 10:17Рой Жонс айни дамда дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 09:56Илия Топурия: "Хабибнинг кўз ўнгида Махачевни ютишни жуда хоҳлайман. Улар такаббур ва манман!" 0 09:35Лёрнер Тьен Ёшлар ATP Якуний турнири ғолиби! 0 09:14"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан ҳавотирда 0 08:53Кейн Веласкес озодликка чиқиши мумкин 0 08:32Костя Цзю: "Жошуа - Пол каби жанглар боксни бузади" 0 08:11Баутиста Пётр Яннинг ғалабаси ҳақида: "Дивизионни яхшигина силкитди" 0 07:50ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда 0 07:29ММА афсоналаридан бири Андерсон Сильва энди полициячи 0 07:08Бакли Раҳмонов уни қора бола деб атаганини жавобсиз қолдирмади 0 18:39Жейк Пол муваффақиятли операция қилинди + ФОТО 0 18:02"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи 0

22 дек 09:35
Янгиликлар

Теннис

Лёрнер Тьен Ёшлар ATP Якуний турнири ғолиби!

Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича Next Gen ATP Finals турнири якунига етди.

Мусобақа бош соврини америкалик Лёрнер Тьенга насиб этди. Қаторасига иккинчи йил ҳам финалга етиб келган дунёнинг 28-ракеткаси бу сафар ўз ниятига етди. Ўтган йили у финалда мағлубиятга учраган эди. 

Кечаги финалда Лёрнер ATP рейтингида 116-ўринни эгаллаб турган бельгиялик Александр Блоксни 4/2, 4/1, 4/3(3) ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб мувозанати тикланди - 1:1. 

Бир соату бир дақиқа давом этган баҳсда Тьен 1, Блокс 7 та эйс зарбасини амалга оширган. Иккала теннисчи ҳам 1 тадан қўшхатога йўл қўйди. Брейклар бўйича устунлик чемпион томонида бўлди - 2 га 0. 

20 ёшли Тьен Ёшлар Якуний ATP турнирида чемпион бўлган иккинчи америкалик теннисчига айланди. Унгача Брэндон Накашима 2022 йилда ушбу турнирда чемпион бўлганди. Next Gen ATP Finals турниридаги муваффақият унга 502 250 АҚШ доллар келтирди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг