UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 июл 13:11
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бокс. Тошкент шаҳар бўлими раҳбариятида ўзгариш бўлди

15 июль куни пойтахтимиздаги "Wyndham Hotel"нинг анжуманлар залида Ўзбекистон бокс федерацияси Тошкент шаҳар бўлимининг навбатдаги конференцияси ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Муроджон Мамадалиев, федерация бўлим бошлиғи Сардор Ташходжаев, шаҳарда фаолият олиб бораётган мураббий ва мутахассислар, фахрийлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 


Кун тартибидан ўрин олган асосий масала - шаҳар бўлими раисининг биринчи ўринбосари Шароф Худойбердиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнига бошқа номзод тайинлашдан иборат эди. Унга кўра, ушбу масъулиятли лавозимга Иномжон Олтмишев тайинланди. 


Маълумот учун, Иномжон Олтмишев Ибрахимович 1989 йилнинг 17 октябрида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент автомобиль йўллари институтининг менежмент факультетини тамомлаган. Тўқимачилик соҳасида фаолият олиб боради. Хитой ва Туркия каби мамлакатларда тажриба тўплаган. 

Эндиликда И.Олтмишев Тошкент шаҳри боксини ривожлантириш учун ўз ҳиссасини қўшишга астойдил бел боғлаган. 

"Билдирилган ишонч учун раҳмат айтаман. Олдинда муҳим мусобақалар турибди. Ишонаманки, Тошкент шаҳри миллий терма жамоа учун муносиб номзодларни етказиб бериши учун бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда иш олиб борамиз ва белгиланган вазифаларни уддалаймиз", - деди Иномжон Олтмишев. 



Йиғилиш давомида шаҳарда фаолият олиб борувчи фахрий мураббийларга эсдалик совғалари ҳам тақдим этилди. 




Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг