UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 июл 17:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Боксчи йигитларимиз нима учун Қозоғистондаги Жаҳон кубогига боришмади? Бокс федерацияси бунга муносабат билдирди

Айни кунларда Қозоғистоннинг Астана шаҳрида бокс бўйича World Boxing ташкилотининг Жаҳон кубоги баҳслари ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада Ўзбекистоннинг фақат аёллар терма жамоаси иштирок этмоқда. Эркаклар терма жамоамиз эса баҳсларда қатнашмаяпти. 

Бу масалада Ўзбекистон бокс федерацияси бош котиби Шоҳид Тиллабоевнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Йигитлар кўп жанглар ўтказишди. Жароҳат ва ортиқча юкламалардан сақланиш мақсад қилинган. Ўз режамиз бўйича ишни давом эттиришга қарор қилдик. 

Бу мусобақада яхши қатнашиш учун боксчиларни яхши формага олиб кириш керак. Формага кирсак, олдинда Ливерпулдаги Жаҳон чемпионатига оз вақт қолмоқда. Кейин йигитларни яна формага олиб кириш мураббийлар учун қийинчилик туғдириши мумкин. Шу сабабли биз асосий эътиборни Ливерпулдаги жаҳон чемпионатига қаратамиз ва мураббийлар штаби тузиб чиққан режага биноан иш қиламиз", - деди Шоҳид Тиллабоев Olamsport.com сайти журналисти Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда

Эслатиб ўтамиз, World Boxing томонидан ташкил этиладиган ва Ливерпуль мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионати 4-14 сентябрь кунлари ўтказилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг