UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 авг 08:32
Янгиликлар

Бокс/ММА

Борральо тайёр: "Дю Плесси ёки Чимаев жароҳат олиши мумкин"

Ўрта вазндаги чемпионлик жангининг захира иштирокчиси Кайо Борральо чемпионлик жанги иштирокчиларидан бири Дрикус Дю Плесси ёки Хамзат Чимаев октагонгача етиб бора олмаслиги сабабли жума куни айнан ўзи тарозига чиқишига ишонмоқда.

Бразилияликнинг сўзларига кўра, у суғурта қилаётган жангчилардан бирида аллақачон муаммолар пайдо бўлган, бу эса Чикагодаги UFC 319 турнирининг асосий воқеасини хавф остига қўяди.

"Улар ким жароҳат олиши мумкинлигини айтишмади. Хамзатми ёки Дрикус, муаммо нимада эканлиги аниқ эмас, лекин шундай бўладиган кўринади. Чунки илгари захира бўлмайди дейишганди ва бирдан керак бўлиб қолди. Демак, нимадир бўляпти, лекин аниқ нималигини билмайман.

Мантиқан олиб қараганда, Чимаевнинг сафдан чиқиш эҳтимоли юқорироқ. Сабаби, у буни бир неча бор амалга оширган. Биз биламизки, у ақлдан озган одам каби машқ қилади ва шу сабабли тез-тез жароҳат олади. Лекин яқинда унинг соппа-соғлигини, жиддий шикастланмаганини эшитдим. Дрикуснинг ишлари қандай кетаётганини билмайман - у ижтимоий тармоқларда деярли ҳеч нарса ёзмайди", - деди Борральо.

Агар жароҳат ҳақидаги маълумот тасдиқланмаса, Борральо Чимаевда вазн пойгаси билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

"Чимаевда мени ҳавотирга солаётган нарса - унинг вазни. Мен унинг суратини кўрдим ва у гавда жиҳатидан жуда катта кўринди. Биламизки, у лимитни бажаришга қийналмоқда. Нима бўлганда ҳам, меҳмонхонадан аренага етиб келгунимча тайёр тураман. Унгача бор эътиборимни жангга қаратаман," - дея сўзларига якун ясади Маҳмуд Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг