UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 ноя 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бу даҳшат! Шоҳжаҳон Эргашев фаолиятида илк бор шунча вазн ташлади + ФОТО

Хабарингиз бор, бизнинг вақт билан 26 ноябрь тонгида АҚШнинг Лас-Вегасидаги "Michelob Ultra Arena"да катта профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, унинг доирасида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Эргашев (23-0-0) IBF йўналиши чемпиони, пуэрто-риколик Сабриель Матиас (19-1-0) билан камар учун жанг қилади. Чарм қўлқоп устамиз Лас-Вегасга етиб борган ва бугун Top Rank промоутерлик компаниясига қарашли залда матбуот учун очиқ машғулот ўтказди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, Шоҳжаҳон мана шу чемпионлик жанги учун 17 килограмм вазн ташлашига тўғри келди. Бу ҳақда боксчимизнинг ўзи сайтимиз мухбири билан суҳбатда хабар берди. 

"Ин Ша Аллоҳ, узоқ кутган жангимга оз фурсат қолди. Ҳозир икки килограмм ортиқча вазнга эгаман. Фаолиятимда илк бор 17 килограмм вазн ташлашга тўғри келди. Бунақаси ҳали бўлмаганди. Озғин, кичкина бўлиб қолганимни қаранг (кулади). Мураббийларим Шугар Ҳилл, Биби ва Чемберслар билан чемпионлик жангига тайёргарлик кўряпмиз. Шугар Тайсон Фьюрининг мураббийи ҳисобланади. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади", - деди Эргашев. 

Маълумот учун, 31 ёшли Эргашев сўнгги бор 2022 йилнинг августида Анхел Мартинес Эрнандесга қарши рингга чиққан эди. Ушбу жангда Шоҳжахон техник нокаут эвазига ғалаба қозонганди. Боксчимиз ҳисобида 23 ғалаба (20 таси нокаут) бор.

31 ёшли Матиас эса шу йилнинг февраль ойида Херемиас Понсега қарши жанг қилган. Ушбу қарама-қаршиликда Сабриэл муддатидан аввал ғалаба қозониб, IBF чемпионлик камарини қўлга киритганди. Унинг ҳисобида 19 ғалаба (барчаси нокаут билан) ва битта мағлубият бор.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг