UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

05 окт 18:55
Янгиликлар

Қизиқарли!

Бу қизиқ! 29 бор Гиннес рекордлар китобига киритилган ўзбек полвони ҳақида эшитганмисиз?

Фахриддин Ахназаров Самарқанд вилояти Пахтачи туманининг Фориш қишлоғида дурадгор оиласида 11 фарзанднинг саккизинчиси бўлиб дунёга келган.

У туғилганида 6 килограму 200 грамм бўлган экан. 12 ёшида акаси – "Ўзбек йўлбарси" деб ном қозонган Баҳром Ахназаров изидан бориб, цирк санъатига қадам қўйган.

"Гиннес рекордларига киришим шундай бошланган эди. Тинч океани минтақасидаги давлатлар бўйлаб гастролга чиқдик. Майкл (гуруҳ раҳбари) жуда ҳавотирланди. Чунки чипталаримиз қиммат эди. Шунда мен Майклга бир таклиф бердим: "Чиқишларимиздан бир ой олдин рекламамиз учун йўловчи самолётни маълум масофагача тортиб бораман. Ҳали бу трюкни дунёнинг ҳеч бир полвони бажарган эмас. Газеталар бу ҳақида ёзади ва биз бепул реклама уюштирамиз", – дедим. Майкл ишониб-ишонмай таклифимга рози бўлди. Мен шу тариқа Гонконгда биринчи рекордимни ўрнатдим.

Рекордларим орасида Бирлашган Араб Амирликларида кўрсатган трюкимдан ўзим ҳам фахрланаман. Ўшанда ҳар бири 7 тонна келадиган АҚШ ҳарбий юк машиналарини тишимда тортган эдим", – дейди Фахриддин Ахназаров Россиянинг "Факт" сайтига берган интервьюсида.

29 марта Гиннес рекордлари китобига киритилган Фахриддин қўлларининг кафти билан тахтага юзлаб михни қоқади, тишида 150 килограмлик юкни бемалол кўтаради, 16 йўловчиси бор автомобилни бир қўли билан ҳеч бир қийинчиликсиз маълум масофагача тортиб бора олади.

Болаликдаги кумири – Голливуднинг машҳур актёрларидан бири Арнольд Шварцнеггернинг Фахриддин Ахназаров чиқишларини кўриш учун фарзандлари билан бирга томошага келиши, шунингдек, АҚШнинг 42-президенти Билл Клинтон, Англия қироличаси Элизавета II ларнинг ўзбек полвони шоу-дастурига ташриф буюриши, "Оскар" тақдимотида чиқиш қилгани, жаҳон кино санъати намоёндаси Жеки Чаннинг бирга фильмга тушиш таклифини билдириши...

Бу каби муваффақиятлар донғи дунёга таралган полвонни асло ҳаволантирмаган. У ҳамон ўзини дунё миқёсида тасаввурга сиғмас натижаларга эришган музаффар инсон эмас, фарзандлари учун жонкуяр ота, рафиқаси учун вафодор умр йўлдош, уни тарбиялаб вояга этказган ота-онасининг юзини эрга қаратмаган қобил фарзанд деб билади. Оиланинг катта фарзанди Баҳром Ахназаров билан бошланган полвонлар сулоласининг цирк санъатидаги фаолиятини Қаҳрамон, Озод, Наврўз, Камол, Мўминжон, Шоҳрух ва Улуғбек Ахназаровлар давом эттирмоқда.

Ҳар даврнинг ўз қаҳрамони, ҳар давранинг ўз лидери бўлади. Ўзбек мумтоз спорт турини жаҳон цирк аренасига олиб чиқиб, миллатлараро танитган, замонавий цирк шоулари билан уйғунлаштира олган Ахназаровлар том маънода миллатимиз шарафидир.


Ҳабиб Жўрабоев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг