UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 июн 12:18
Янгиликлар

Шахмат

Бугун 105 000 доллар мукофот жамғармасига эга UzChess Cup турнири бошланади

Бироздан сўнг пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида дунё шахмат юлдузларини ўзида жамлаган яна бир нуфузли турнир старт олади.

Иккинчи бор ташкил этилаётган UzChess Cup турнирининг умумий мукофот жамғармаси 105 000 АҚШ долларидан иборат бўлиб, Masters, Challengers ва Futures гуруҳларида ўтказилади. Кучлилар жам бўлган Masters гуруҳида россиялик жаҳон чемпиони Ян Непомняший, ҳиндистонлик таниқли гроссмейстерлар Аравиндҳ Читамбарам, Рамешбабу Прагнанандҳа, Аржун Эргаиси, эронлик Парҳам Мақсудлу, ўзимизнинг қоракўз гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев ва Шамсиддин Воҳидов чемпионлик ҳамда совринли ўринлар учун баҳс олиб боради.      

FIDE Circiut учун қимматли рейтинг очколари ўйналадиган ушбу халқаро турнирга қуръа ташланиб, 9 тур учун барча жуфтликлар маълум бўлди. Бугун соат 14:30 да бошланадиган 1-тур учрашувида ўзбек дербисига гувоҳ бўламиз. Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Шамсиддин Воҳидовга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров эса қора доналарда Ян Непомняший билан ҳисоб-китоб қилади. 

Турнирнинг Challengers гуруҳида Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам иштирок этади. У ўзига хос ўзбек дербисида Жаҳонгир Воҳидовга қарши оқ доналарда ўйнайди. Бу гуруҳда ҳамюртларимиздан Муҳиддин Мадаминов ва Муҳаммадзоҳид Суяров ҳам бор.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг