UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 май 15:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Батуров ва Абдуллаев Екатеринбургда рингга кўтарилади

Бугун Россиянинг Екатеринбург шаҳрида навбатдаги профессионал бокс кечаси ўтказилади.

RCC Boxing Promotions промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн тоифасида мағлубият нималигини билмай келаётган россиялик Магомед Курбанов ҳамда Исроил Мадримовнинг собиқ рақиби, франциялик Мишель Соро ўртасида бўлиб ўтади. Боксчилар тарозидан ўтиш маросимида ҳозир бўлишди. 

Биз учун аҳамиятлиси, ушбу проф бокс кечасида икки чарм қўлқоп устамиз навбатдаги жангларини ўтказишади. Оғир вазн (90,7 кг.дан оғир) тоифасида андижонлик Мирзоҳиджон Абдуллаев (3-1-1, 1 KO) россиялик Александр Дорофеев (6-0, 2 KO)га қарши рингга кўтарилади. Мезбон боксчи 100,7 кг, Абдуллаев эса 109,0 кг тош босган. Ушбу жанг оқшомнинг учинчи тўқнашуви бўлиб, 8 раунд этиб белгиланган. 

Турнирнинг 6-жангида Бобо-Усмон Батуров (1-0) россиялик Магомеднури Магомедов (1-0)га қарши рингга чиқади. Иккала боксчи ҳам проф рингдаги дебют жангларида ғалаба қозонишган. 66,7 кг вазн тоифасида ўтказиладиган ушбу жанг 8 раунд этиб белгиланган. Магомеднури 66,35 кг, Бобо-Усмон эса 67,10 кг вазн қайд этган.  

Оқшомнинг тўлиқ карди:

1-жуфтлик, 6 раунд, 57,2 кг

58,60 кг | Иван Чирков (9-0, 1 KO), Челябинск, Россия

58,50 кг | Бислан Бекух (5-2, 4 KO), Адигея Республикаси


2-жуфтлик, 6 раунд, +90,7 кг

117,0 кг | Максим Бабанин (4-0, 4 KO), Волгоград, Россия

97,70 кг | Юрий Биховцев (10-25-3, 5 KO), Гомель, Беларусь


3-жуфтлик, 8 раунд, +90,7 кг

100,7 кг | Александр Дорофеев (6-0, 2 KO), Югорск, Россия

109,0 кг | Мирзоҳиджон Абдуллаев (3-1-1, 1 KO), Андижон, Ўзбекистон


4-жуфтлик, 8 раунд, 66,7 кг

67,55 кг | Сергей Лубкович (15-0, 10 КО), Кострома, Россия

67,50 кг | Вадим Лубсанов (6-1, 1 KO), Улан-Удэ, Россия


5-жуфтлик, 8 раунд, -90,7 кг

90,70 кг | Алексей Егоров (11-1, 7 КО), Обнинск, Россия

91,95 кг | Владимир Жигайлов (4-0, 2 KO), Сургут, Россия


6-жуфтлик, 8 раунд, 66,7 кг

66,35 кг | Магомеднури Магомедов (1-0), Покачи, Россия

67,10 кг | Бобо-Усмон Батуров (1-0), Жиззах, Ўзбекистон


7-жуфтлик, 8 раунд, 63,5 кг

64,95 кг | Оганес Устян (10-0, 3 KO), Сочи, Россия

64,55 кг | Евгений Павко (19-4-1, 13 KO), Копейск, Россия


8-жуфтлик, 8 раунд, 66,7 кг

66,65 кг | Игорь Адлейба (14-0-2, 6 KO), Сухум, Абхазия

66,45 кг | Максим Черничук (4-0, 1 KO), Москва, Россия


9-жуфтлик, 10 раунд, 59,0 кг

59,98 кг | Жора Амазарян (13-3-2, 9 KO), Екатеринбург, Россия

59,92 кг | Франсиско Фонсека (31-3-2, 25 KO), Манагуа, Никарагуа


10-жуфтлик, 10 раунд, 90,7 кг

91,85 кг | Евгений Тишенко (11-1, 7 KO), Екатеринбург, Россия

90,75 кг | Ив Нгабу (21-1, 15 KOs), Руселаре, Бельгия


11-жуфтлик, 12 раунд, 69,9 кг

69,05 кг | Магомед Курбанов (24-0, 13 KO), Екатеринбург, Россия

69,65 кг | Мишель Соро (35-3-2, 24 KO), Лион, Франция 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг