UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 ноя 07:24
Янгиликлар

Таэквондо

Бугун бошланадиган таэквондо WT бўйича Жаҳон чемпионати ҳақида қизиқарли маълумотлар

Уч йиллик танаффусдан сўнг бугун Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионати старт олади.

Дунёнинг энг кучли таэквондочиларини ўзида тўплайдиган мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ таркибда иштирок этади. Ушбу материалда чемпионат ҳақидаги аҳамиятли жиҳатлар ҳақида маълумот берамиз.

Аввал терма жамоамиз таркибига тўхталиб ўтсак. Мураббийлар штабининг қарорига биноан, чемпионатда 16 нафар спортчи медаллар учун кураш олиб боради. 

Эркаклар:

- 54 кг: Жаҳонгир Худойберидев

-58 кг: Амир Тўраев

-63 кг: Нияз Пулатов

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-74 кг: Жасур Жайсунов

-80 кг: Шуҳрат Салаев

-87 кг: Никита Рафалович

+87 кг: Марат Мавлонов

Аёллар:

-46 кг: Зуҳра Тожиматова

-49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова

-53 кг: Ситора Эргашева

-57 кг: Мадина Мирбзалова

-62 кг: Феруза Содиқова

-67 кг: Озода Собиржонова

-73 кг: Саодатбегим Алиева

+73 кг: Светлана Осипова


Таркибда Шуҳрат Салаев, Никита Рафалович, Светлана Осипова, Феруза Содиқовадан бошқа барча спортчилар катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида дебют қилишади.

Мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси йўлида катта рейтинг очколарини тақдим қилиши билан янада аҳамиятли. Кучли бешликдан жой олган спортчилар ўз ҳисобларини қуйидаги очколар билан бойитишади.


1-ўрин: 140.00

2-ўрин: 84.00

3-ўрин: 50.40

5-ўрин: 30.24


Чемпионатда ҳамюртларимизнинг чиқиши қуйидаги саналарга белгиланган:

14 ноябрь: -80 кг (Шуҳрат Салаев), -57 кг (Мадина Мирбзалова)

15 ноябрь: -87 кг (Никита Рафалович), -67 кг (Озода Собиржонова), -62 кг (Феруза Содиқова)

16 ноябрь: -68 кг (Улуғбек Рашитов), -49 кг (Зарнигор Ҳусниддинова)

17 ноябрь: -74 кг (Жасур Жайсунов), +87 кг (Марат Мавлонов), +73 кг (Светлана Осипова)

18 ноябрь: -63 кг (Нияз Пулатов), -53 кг (Ситора Эргашева)

19 ноябрь: -54 кг (Жаҳонгир Худойберидев), -73 кг (Саодат Алиева)

20 ноябрь: -58 кг (Амир Тўраев), -46 кг (Зуҳра Тожиматова).


Энг кўп иштирокчини жамлаган вазн: Эркаклар, -68 кг. 60 нафар спортчи.

Энг кам иштирокчини жамлаган вазн: Аёллар, +73 кг. 25 нафар спортчи.

Давлатлар сони: 122 (қочоқлар жамоасидан ташқари)

Спортчилар сони: 755.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг