UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 сен 12:24
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида Ўзбекистон - Ҳиндистон учрашуви бўлиб ўтади

Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасига мезбонлик қилмоқда.

Бугун 9-турда амалдаги Олимпиада чемпиони ҳисобланган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ҳали мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган Ҳиндистонга қарши баҳс олиб боради. Ҳиндистонлик гроссмейстерлар ўтказилган 8 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонишган. 

Кеча 8-турда улар энг яқин таъқибчилари бўлиб келган Эрон терма жамоасини 3,5:0,5 ҳисобида доғда қолдиришди. Ўзбекистон эса драматик кечган баҳсда Сербиядан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди. Учта дурангдан кейин Нодирбек Абдусатторов жамоамизга муҳим ғалабани тақдим этди. У дурангли партияни ғалабага айлантириб юборди. 

Бугун ўтказиладиган Ҳиндистон - Ўзбекистон учрашуви катта эҳтимол билан чемпион номини аниқлаб бериши мумкин. Тўғри, ҳали олдинда Олимпиаданинг 2 та тури бўлади, лекин бу баҳс жуда кўп нарсага ойдинлик киритиб беради. Қолаверса, ҳиндистонлик шахматчиларнинг биздан олдинги Олимпиада учун аламлари ҳам бор. 

9-турнинг марказий учрашувлари:

Ҳиндистон - ЎЗБЕКИСТОН 

АҚШ - Венгрия

Хитой - Эрон 

Норвегия - Словения

Арманистон - Германия

Англия - Вьетнам

Туркия - Испания

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг