UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 12:39
Янгиликлар

Хоккей

Бугун "Ҳумо" Қозоғистон кубогидаги иштирокини бошлайди. Илк рақиб — "Кулагер"!

Шу кунларда Қозоғистоннинг Уст-Каменогорск шаҳрида хоккей бўйича Қозоғистон кубогининг "А" гуруҳи беллашувлари ўтказилмоқда.

Мазкур гуруҳда "Ҳумо"дан ташқари Қозоғистоннинг "Арлан", "Кулагер", "Торпедо" ва "Алмати" жамоалари жой олган.

Кеча ўтказилган гуруҳнинг илк ўйинида "Торпедо" "Алмати"ни 3:2 ҳисобида таслим этган бўлса, "Кулагер" амалдаги Қозоғистон чемпиони - "Арлан"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бугун эса Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби илк учрашуви доирасида "Кулагер"га қарши музга чиқади. Баҳс 17:00 да бошланади.

Маълумот учун, Қозоғистон кубогининг ярим финал босқичига йўл олиш учун жамоалар ўз гуруҳларида биринчи ўринни эгаллашлари талаб этилади.

Эслатиб ўтиш жоиз, "қанотлилар" Қозоғистон кубогининг амалдаги ғолиби ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг