UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 ноя 12:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Open FC 36 турнири бўлиб ўтади, марказий жангда ўзбекистонлик Жаҳонгир Жумаев октагонга кўтарилади (Бошланиш вақти, тўлиқ кард)

Бугун Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ММА бўйича Open FC 36 турнири ўтказилади.

Аҳамиятлиси, мусобақанинг марказий жангида ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Жаҳонгир Жумаев (10-4-0) россиялик Даниил Приказа (16-5-2) билан тўқнаш келади. Жанг 3 раунд этиб белгиланган.

Шунингдек, бугунги мусобақа доирасида ҳамюртларимиздан Азизулло Акбаралиев, Даврбек Исоқов ва бошқалар октагонга кўтарилади.

Ҳамюртларимиз иштирокидаги жанглар рўйхати билан танишинг:

Ярим ўрта вазнда: Жаҳонгир Жумаев (10-4-0) - Даниил Приказа (Россия, 16-5-2)

Ярим оғир вазнда: Даврбек Исоқов (18-16-0) - Артём Душенко (Россия, 2-1-0)

Ярим ўрта вазнда: Ризоиддин Асадов (6-6-0) - Матвей Кондратьев (Россия, 2-1-0)

Ярим енгил вазнда: Азизулло Акбаралиев (2-3-0) - Адам Атсаев (Россия, 4-4-0)

Ярим енгил вазнда: Алиқулов (Ўзбекистон) - Кохньюк (Россия)

Енгил вазнда: Исломов (Ўзбекистон) - Галочкин (Россия)

Енгил вазнда: Ибодуллаев (Ўзбекистон) - Ошликов (Россия).

Маълумот ўрнида, турнир Тошкент вақти билан 20:00 да старт олади.

Мусобақанинг тўлиқ карди:



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг