UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

15 апр 09:38
Янгиликлар

Спорт курашлари

Бугун Осиё чемпионатида 5 нафар юнон-рум курашчимизга мухлислик қиламиз

Шу кунларда Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳри спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Бугундан қитъа чемпионатида юнон-рум кураши бўйича беллашувлар бошланади. Мусобақанинг бешинчи куни классиклар ўртасида 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 

Бугунги муросасиз кечиши кутилаётган баҳсларда Жасурбек Ортиқбоев (-55 кг), Исломжон Баҳромов (-63 кг), Дониёрхон Накибов (-77 кг), Раҳимжон Узоқов (-87 кг) ва Ислом Раҳматов (72 кг)га мухлислик қиламиз. 


Классикларимиз учун қуръа натижаси:   

-55 кг: 1/4 финал. Жасурбек Ортиқбоев - Нурзат Кабдираҳимов (Қозоғистон)/Кагетора Окамото (Япония)

-63 кг: Квалификация раунди. Исломжон Баҳромов - Дастан Кадиров (Қирғиз Республикаси)

-77 кг: Квалификация раунди. Дониёрхон Накибов - Базаргелди Езимов (Туркманистон)

-87 кг: 1/4 финал. Раҳимжон Узоқов - Суҳроб Абдулҳаев (Тожикистон) 

-130 кг: Квалификация раунди. Ислом Раҳматов - Меҳар Сингҳ (Ҳиндистон)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг