UZ

Сўнгги янгиликлар

19:15Фабио Каннаваро: "Футболчи 17–19 ёшда тайёр бўлса, МТЖга чақирилиши лозим. Нега уларни U-21, U-23 жамоаларида қолдиришимиз керак?" 0 18:52Флойд Мэйвезерда суд иши: Боксчи ўзини 340 миллион долларга алданган деб ҳисобламоқда 0 18:27Ҳамюртларимиз Осиё чемпионатида қитъа ва жаҳон рекордини янгилашди 0 18:02"Мен Махачев ёки Чимаев билан жангларда ўзимни ғолиб сифатида кўряпман" - Диаз 0 17:39"Манчестер Сити" раҳбарияти Гвардиола борасида жиддий хавотирда 0 17:17"Икки маст эркак уришгандек кўринди". Нурмагомедов Пимблетт ва Гэтжи жанги ҳақида гапирди 0 16:52Чендлер Топурия ва Гэтжи ўртасидаги эҳтимолий жанг ҳақида фикр билдирди 0 16:30Иман Хелиф тан олди 0 16:03Кантедан кейинги шов-шувли қадам: "Фенербахче" юлдуз форвардни нишонга олди 0 15:39Маҳмуд Мурадов Наврўз куни чемпионлик камари учун жанг қилади (ПОСТЕР) 0 15:18Чарльз Оливейра Макс Холлоуэй билан жангда ғалаба қозонишнинг асосий омилини айтди 0 14:56Милан-Кортина-2026: Бугун 3 та спорт турида саралаш баҳслари ўтказилади 0 14:21"Манчестер Сити"га кутилмаган рақобатчи: январда трансфер учун энг кўп харажат қилган клублар эълон қилинди 0 13:58Шакур Стивенсон Теофимо Лопесга қарши жангдан кейин WBC камаридан айрилди 0 13:24Касаллик Жон Жонснинг UFC`га қайтишига тўсқинлик қиладими? 0

22 дек 11:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Расман! Бо Никал ва Йоэл Ромеро RAF чемпионлик камари учун жанг қилади

Ярим оғир вазнда амалдаги RAF чемпиони Бо Никал ва вақтинчалик камар соҳиби Йоэл Ромеро ўртасидаги жанг расман тасдиыланди.

Ушбу тўқнашув 10 январь куни Флориданинг Санрайз шаҳрида бўлиб ўтадиган RAF 5 турнирининг асосий жангига айланади. 29 ёшли Бо Никал жорий йилнинг август ойида биринчи RAF промоушени турнирида Жейкоб Карденасни мағлуб этиб, ярим оғир вазн тоифасида лига тарихидаги биринчи чемпионликни қўлга киритганди.

Америкалик аралаш яккакураш устаси 20 декабрь куни Индиана штатининг Фишер шаҳрида бўлиб ўтган RAF 4 мусобақасида Йоэл Ромерога қарши камар ҳимоясига чиқиши керак эди. Аммо жанг арафасида у турнир иштирокчилари сафидан чиққанди. Унинг ўрнини эгаллаган Пэт Даунини кубалик 48 ёшли Ромеро муддатидан олдин мағлуб этиб, вақтинчалик чемпионлик камарига эга чиққанди.

Айни пайтда UFC’да иштирок этаётган Бо Никалда жанглар йўқ, Йоэл Ромеро эса 7 февраль куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган KnuckleMania VI турнирида ярим оғир вазн тоифасида BKFC чемпиони Лоренсо Хантга қарши жанг қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг