UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 июн 12:29
Янгиликлар

Футбол

Бугун Осиё Кубогига саралаш ўйинлари бўлиб ўтади

Бугун Жаҳон чемпионати саралаш босқичининг Осиё минтақаси учинчи раунд сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтишидан хабарингиз бор.

Бугун шунингдек, Осиё Кубоги-2027 мусобақасига ҳам саралаш давом эттирилади. Маълумот учун, 2027 йилги Осиё чемпионати Саудия Арабистонида бўлиб ўтади ва 24та терма жамоа қатнашади.

Ҳозирги пайтга келиб Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритган жамоалар: Саудия Арабистони, Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси.

Демак, 24 та жамоадан 18 таси Осиё чемпионатига чиққан ва 6 жамоа кейинроқ аниқ бўлади. ОФК мана шу олтита жамоани аниқлаб олиш учун алоҳида мусобақа ташкил этган бўлиб, ўйинлар 25 март куни старт олганди. Бу саралашнинг энг охирги босқичи ҳисобланади.

Ҳал қилувчи раундда жами 24 та терма жамоа иштирок этмоқда ва жамоалар тўрттадан 6 гуруҳга бўлинган. Мусобақа қоидаларига мувофиқ фақат гуруҳ ғолиблари Осиё Кубоги иштирокчисига айланади. Яъни ҳар бир гуруҳдан битта жамоа чиқади. Ўйинлар келаси йил 31 мартга қадар давом этади.

A гуруҳи. 1-тур. 25 март
Тожикистон - Шарқий Тимор 1:0
Филиппиин - Мальдив 4:1

2-тур. 10 июнь
Шарқий Тимор - Мальдив
Филиппин - Тожикистон

B гуруҳи. 1-тур. 25 март
Бутан - Яман 0:0
Ливан - Бруней 5:0

2-тур. 10 июнь
Бруней - Бутан
Яман - Ливан

C гуруҳи. 1-тур. 25 март
Сингапур - Гонконг 0:0
Ҳиндистон - Бангладеш 0:0

2-тур. 10 июнь
Гонконг - Ҳиндистон
Бангладеш - Сингапур

D гуруҳи. 1-тур. 25 март
Хитой Тайпейи - Туркманистон 1:2
Таиланд - Шри Ланка 1:0

2-тур. 10 июнь

Шрин Ланка - Хитой Тайпейи
Туркманистон - Таиланд

E гуруҳи. 1-тур. 25 март
Мьянма - Афғонистон 2:1
Сурия - Покистон 2:0

2-тур. 10 июнь
Мьянма - Покистон
Афғонистон - Сурия

F гуруҳи. 1-тур. 25 март
Вьетнам - Лаос 5:0
Малайзия - Непал 2:0

2-тур. 10 июнь
Лаос - Непал
Малайзия - Вьетнам

Ўз гуруҳларда пешқадамлик қилаётган жамоалар: Филиппин, Ливан, Бангладеш, Туркманистон, Сурия, Вьетнам.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг