UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 сен 11:43
Янгиликлар

Футбол

Бугун "Пахтакор" Остон Ўрунов ўйнаётган "Персеполис" меҳмони бўлади

Бугун "шерлар" Элит Чемпионлар Лигасининг 2-турида Эроннинг "Персеполис" жамоаси билан сафарда тўқнаш келади.

"Пахтакор" ушбу рақиб билан ОЧЛда 4 марта майдонга тушиб, 2 ғалаба, 1 дуранг ва мағлубият қайд этган. 2003 йил Анвар Солиевнинг ягона голи ғалаба келтирган бўлса, 2019 йил гуруҳ босқичида Теҳронда 1:1 (Марат Бикмаев) ва Тошкентда 1:0 (Игорь Сергеев) натижаси кузатилган. 2020 йил чорак финалда рақиб 2:0 ҳисобида зафар қучган.

"Персеполис" Эроннинг энг совриндор клуби саналади. Теҳронликлар 16 марта Эрон чемпионати, 7 бор Эрон Кубоги ва 5 бор Эрон Суперкубогини қўлга киритган. Охирги 8 мавсумдан 7 тасида айнан ушбу клуб Эрон чемпионлигини қўлга киритиб, ўзининг яққол гегемон эканини исботлаб келмоқда. Жамоани испаниялик Хуан Карлос Гарридо бошқариб келмоқда.

"Персеполис" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов фаолият олиб бормоқда. Ҳар иккала жамоа сафида иккитадан йўқотиш мавжуд. Эрон клуби таркибида Муртазо Пуралиганжи ва Омид Алишаҳ жароҳат туфайли майдонга туша олишмайди. "Пахтакор" сафида эса Иброҳим Ибрагимов ва Дониёр Абдуманнопов жароҳат олишган.

"Персеполис" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 30 сентябрь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 21:00да Қудсдаги "Шаҳри Қудс" стадионида бошланади. Учрашув "Foreign Language" канали орқали намойиш этилади.

Элит Осиё чемпионлар лигаси, 2-тур
"Персеполис" - "Пахтакор"
30 сентябрь 2024 йил. Қудс, "Шаҳри Қудс" стадиони. 21:00 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам
: Абдуллоҳ Жамоли (Кувайт)
Қанот ҳакамлари: Али Жрақ ва Сауд Ал Шемали (иккаласи Кувайт)
Захира ҳаками: Ҳуссайн Або Яҳё (Ливан)
ВАР: Абдуллоҳ Ал Кандари (Кувайт)
АВАР: Ҳошим Ал Иброҳим (Кувайт).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг