16 дек 13:19
Янгиликлар
Футбол
Санжар Қувватов собиқ жамоасига қайтди
Бу ҳақда Championat.asia сайти мухбири Толибжон Қосимов хабар берди.
"Қизилқум"ни тарк этган дарвозабон Санжар Қувватов собиқ жамоаси "Пахтакор"га қайтди. Томонлар ўзаро шартнома имзолаб бўлишган. Қувватовга Суперлиганинг бошқа жамоасидан ҳам таклиф бўлган, лекин посбон "шерлар"ни танлаган", – дейилади хабарда.
Маълумот учун, Қувватов 2019-2024 йиллар давомида "Пахтакор" сафида 5 марта Ўзбекистон чемпиони, 2 марта Ўзбекистон Кубоги соҳиби ва 2 карра Суперкубок ғолиби бўлган.
35 ёшли посбон якунланган мавсум 30 ўйинда қатнашиб, 38 та гол ўтказиб юборди ва 12 та баҳсда дарвозани "қуруқ" сақлади.
Ҳавола :
Манба : t.me/qosimovt
Фикрлар