UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 май 09:16
Янгиликлар

Дзюдо

Бугун Қаршида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бошланади

28-30 май кунлари Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида дзюдо бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон Кубоги бўлиб ўтади.

"Геолог" спорт мажмуасида мамлакатимизнинг энг сара ҳамда истеъдодли дзюдочилари Ўзбекистон Кубоги учун баҳсларга киришишади. Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган жами 700 нафарга яқин дзюдочилар 14 та (7 та аёллар, 7 та эркаклар) вазн тоифасида татамига чиқишади. 

Мусобақа старти олдидан ҳакамлар ва мураббийлар учун амалий семинар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон дзюдо федерацияси Ҳакамлар ҳайъати раиси Баҳодир Узакберганов ҳамда халқаро тоифадаги рефери Сойиб Қурбонов Халқаро дзюдо федерацияси томонидан 2024 йилда амалиётга киритилган айрим ўзгаришлар, қонун-қоидалар ҳақида маълумот беришди. 

Маълумот учун, уч кун давом этадиган Ўзбекистон Кубоги беллашувларини 24 нафар ҳакам бошқариб боради.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг