UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

28 дек 15:00
Янгиликлар

Шахмат

Бугун рапид бўйича янги жаҳон чемпиони аниқланади. Шахматчиларимизнинг бугунги илк турдаги рақиблари маълум

АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахмат бўйича рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун рапид баҳсларида жаҳон чемпиони аниқланади ва қувонарлиси, гроссмейстерларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ҳам чемпионлик учун даъвогар бўлиб турибди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рапид ва блиц йўналишида янги жаҳон чемпиони аниқланади. Кийими сабаб жаҳл устида мусобақани тарк этган Магнус Карлсен ҳар иккала йўналишда амалдаги жаҳон чемпиони эди. У ўтган йили Самарқандда жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди. 

Бугун 10-турда Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда ўзи сингари 6,5 очко тўплаган FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик Денис Лазавикка қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров ҳам оқ доналарда ўйнайди. Унинг рақиби анча номдор шахматчи россиялик Ян Непомняший бўлади. Синдаров ҳали мағлубиятга учрамаган камсонли иштирокчилардан бири бўлиб турибди. 

Тўрт нафар қатнашчи 7 тадан очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қиляпти. Бугун улар бир-бирларига қарши дона суришади. Бу эса Топ-10`таликда бораётган қолган шахматчиларга қўшимча имконият тақдим этади. 

Шахматчиларимизнинг 10-турдаги рақиблари

Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2655) - Ян Непомняший (FIDE, 2758)

Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2740) - Денис Лазавик (FIDE, 2553)

Хайк Мартиросян (Арманистон, 2609) - Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон, 2466)

Тигран Петросян (Арманистон, 2601) - Муҳиддин Мадаминов (Ўзбекистон, 2456)

Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2540) - Глеб Дудин (Венгрия, 2436)


Бугун аёллар ўртасидаги рапид баҳсларида ҳам чемпион ва совриндорлар аниқланади. Жаҳон чемпионатида қатнашаётган ягона аёл шахматчимиз Афруза Ҳамдамова (2188) 9-турда қора доналарда хитойлик гроссмейстер Жу Жинер (2449)га қарши баҳс олиб боради. Афруза 8 имкониятдан 5,5 очко тўплаб, қўшимча коэфицентларга кўра 15, Жу эса 5 очко билан 20-ўринни банд этган. 

Гроссмейстерлар Жу Вен Жун (Хитой, 2536), Ҳарика Дроновалли (Ҳиндистон, 2416) ва Ҳампи Конеру (Ҳиндистон, 2431) 6,5 тадан очко жамғариб, кучли учликда боришяпти. Бугун 9-турда Вен Жун қора доналарда Конеру билан ҳисоб-китоб қилади. АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2307) 9-турда оқ доналарда польшалик Ливия Ярокага қарши ўйнайди. Гулруҳбегим 4 очко билан 63-поғонадан жой олган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг