UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 июл 08:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Рио Олимпиадаси чемпиони Шаҳобиддин Зоиров узоқ муддатдан кейин проф боксдаги навбатдаги жангини ўтказади

Бугун Россия Федерациясининг Серпухов шаҳрида "IBA Чемпионлар оқшоми" бокс мусобақаси бўлиб ўтади.

Оқшомнинг марказий жанги оғир вазн тоифасида россиялик чарм қўлқоп устаси Муслим Гажимагомедов ҳамда Хитой вакили Заохин Чжанг ўртасида WBA чемпионлик камари учун кечади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнирнинг асосий кардида ўзбекистонлик боксчи, Рио-2016 Олимпиадаси ғолиби — Шаҳобиддин Зоиров рингга кўтарилади. Ҳамюртимизга россиялик таниқли боксчи Дмитрий Двали рақиб бўлади. Жанг 53,5 кг вазн тоифасида 8 раунд этиб белгиланган бўлиб, асосий кардни очиб беради. Ушбу жанг натижаси боксчиларнинг профессионал рекордига киритилади.

Серпухов шаҳрида айнан ушбу мусобақа учун мўлжаллаб қурилган "IBA Coliseum" мажмуасида ўтадиган турнир Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади.

Маълумот учун, Шаҳобиддин Зоиров шу кунгача проф боксда бешта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У проф рингдаги сўнгги жангини 2022 йил 13 август куни Тошкентда Герсон Лариосга қарши ўтказиб, биринчи раунддаёқ ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг