UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 дек 07:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Бугун Шаҳобиддин Зоиров Дубайда рингга чиқади. 5-раундгача нокаут қилган боксчи 1 млн долларни қўлга киритади

Бугун Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги "The Agenda" мажмуасида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" мусобақаси ўтказилади.

Биз учун аҳамиятлиси, оқшом доирасида чарм қўлқоп устамиз Шаҳобиддин Зоиров ҳам рингга кўтарилади. 31 ёшли ҳамюртимизга Венесуэла вакили Йоэль Финоль рақиблик қилади. 

Энг енгил вазн тоифасида ташкил этиладиган жанг IBA Pro таснифидаги чемпионлик камари учун ўтказилади. Бундан ташқари, жангнинг 5-раундигача нокаут орқали ғолиб бўлган боксчи IBA президенти Умар Кремлёв томонидан 1 млн долларлик мукофот пулига эга бўлади.

Эслатиб ўтиш жоиз, Зоиров сўнгги жангини октябрь ойида айнан IBA Pro таснифидаги мусобақа доирасида испаниялик Самуэль Кармонага қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Бу испан боксчисини аввалроқ, Тошкентдаги турнирда Ҳасанбой Дўсматов ҳам мағлуб этганди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг