UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 июн 13:11
Янгиликлар

Шахмат

Бугун Тошкентда шахмат юлдузлари иштирокида супертурнир бошланади ФОТО + ЖУФТЛИКЛАР

Аввал хабар берганимиздек, 6-15 июнь кунлари дунёнинг энг кучли шахматчилари Тошкентда жам бўлади.

Мукофот жамғармаси 166 000 АҚШ долларини ташкил этувчи "Uzchess Cup" турнири Самарқанд мезбонлик қилган жаҳон чемпионатини инобатга олмаганда, юртимизда ўтказилаётган энг катта масштабдаги мусобақа ҳисобланади. 

Турнир 3 гуруҳда ўтказилади:

"Masters" гуруҳида рейтинги 2700 ва ундан юқори шахматчилар;

"Challengers" гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори шахматчилар;

"Futures" гуруҳида рейтинги 2500 ва ундан юқори шахматчилар иштирок этишади.

Кеча "Uzchess Cup" турнирига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Дунёнинг номдор гроссмейстерлари жам бўлган "Мастерс" гуруҳида ҳамюртларимиздан Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Якуббоев бош соврин учун баҳс олиб боришади. Шунингдек, ушбу кучлилар гуруҳидан Видит Сантош Гужратҳи (Ҳиндистон), Парҳам Мақсудлу (Эрон) Шаҳрияр Мамедяров (Озарбайжон), Александр Гришук (FIDE), Ю Янг Йи (Хитой), Ричард Раппорт (Руминия) ва Алексей Сарана (Серия) жой олган.

Қуръа натижасига кўра, "Мастерс" гуруҳининг 1-турида Нодирбек Абдусатторов оқ доналарда Парҳам Мақсудлуга қарши баҳс олиб боради. Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Якуббоев қора доналарада мос равишда Ю Янг Йи ҳамда Риччард Раппорт билан ҳисоб-китоб қилади. 

"Challengers" гуруҳида шахматчиларимиздан Жаҳонгир ва Шамсиддин Воҳидовларга мухлислик қиламиз. Жаҳонгир 1-турда оқ доналарда туркиялик Мустафа Йилмазга, Шамсиддин эса қора доналарда германиялик Александр Донченкога қарши баҳс олиб боради.  

"Futures" гуруҳида ўзбекистонлик шахматчилар Муҳаммадзохид Суяров, Муҳиддин Мадаминов ва Ҳумоюн Бегмуратов номдор рақибларига қарши дона суришади. Қуръа натижасига кўра, 1-турда Суяров - Мадаминов қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз. Ҳумоюн эса қора доналарда украиналик Виталий Бернардски билан тўқнаш келади.  

Вақт назорати: Классик. Ҳар бир ўйин бошида ўйинчиларга 40 та юриш учун 90 дақиқа, 41-юришдан ўйин охиригача эса қўшимча 30 дақиқа берилади ва ҳар бир юриш учун 30 сония вақт қўшиб борилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг