UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

18 ноя 16:20
Янгиликлар

Дзюдо

Бунақаси ҳали бўлмаганди. Eтти нафар дзюдочимиз жаҳон рейтинги пешқадами!

Бир вақтнинг ўзида ўзбекистонлик 7 нафар дзюдочи жаҳон рейтингида ўз вазн тоифаларида пешқадамлик қилишяпти.

Хабарингиз бор, жаҳон чемпиони Давлат Бобонов (-90 кг) ҳамда Диёра Келдиёрова (-52 кг) катталар ўртасида ўз вазн тоифаларида рейтинг карвонбошиси бўлиб туришибди. Шунингдек, 5 нафар ўсмир ва ёшларимиз ҳам дунё рейтингида пешқадамликни ўз қўлларига олишди. 

Шу йил Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида ўтган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолибаси Барчиной Қодирова (-70 кг), кадетлар ўртасида Осиё чемпиони, “Осиё болалари” мусобақаси ғолибаси Лазиза Ҳайдарова (-40 кг), Эквадорнинг Гуаякил шаҳрида ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби Жаҳонгир Маматраҳимов (-90 кг), ушбу мусобақанинг кумуш медали соҳиби Азизбек Ортиқов (-66 кг), бронза медали эгаси Исломбек Равшанқулов (+100 кг) ўз вазнларида жаҳон рейтингини бошқариб туришибди. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг