UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 ноя 15:17
Янгиликлар

Бошқалар

Бунгача қайси мамлакатларда Президентлар МОҚ раҳбари бўлган?

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат Миллий Олимпия қўмитасига раис этиб сайланди.

Бу воқеа оламшумул янгилик сифатида кенг тарқалиши билан бир қаторда, кўплаб саволларни ҳам келтириб чиқарди. Давлат раҳбари МОҚни бошқаришга ҳақлими? ХОҚ бунинг учун Ўзбекистон томонига нисбатан қандайдир чора кўрмайдими ва ҳ.к. 

Шуни айтиш керакки, давлат раҳбарининг ўз давлатида Миллий Олимпия қўмитасини бошқариши янгилик эмас. Айни пайтда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ўз мамлакатининг Миллий Олимпия қўмитасига раҳбарлик қилади. Тўғри, Илҳом Ҳайдарович бу лавозимга ҳали Президент бўлмаган пайтида сайланган ва шундан бери узлуксиз Озарбайжон МОҚни бошқариб келади. Бундан ташқари, Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон ҳам Олимпия қўмитаси раиси саналади. Ўз вақтида Беларусь Президенти Александр Лукашенко, ён қўшнимиз Туркманистон раҳбарлари - Сапармурод Ниёзов ва Гурбангули Бердимуҳамедовлар ҳам шундай лавозимга лойиқ кўрилишган. 

"Бундай ҳолат фақат собиқ СССР Республикаларида бўлганми?" десангиз "йўқ" деб жавоб бераман. Шарқ ва ғарб давлатларида ҳам бу каби ҳолатлар учраб туради. Масалан, Индонезиянинг илк Президенти Сукарно, Монако қироли Алберт II ва бошқалар ҳам ўз мамлакатида Олимпия қўмитасига раҳбарлик қилишган. Бу рўйхатга яна Кубанинг собиқ раҳбари Фидел Кастрони ҳам қўшсак бўлади. Гарчи дон Кастро расман Олимпия қўмитаси раиси бўлиб ишламаган бўлсада, амалда Куба МОҚни бошқарган. 

Хуллас, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакат Миллий Олимпия қўмитасига раис этиб сайланишида ҳеч қандай қоидалар бузилиши ҳолатлари йўқ ва бу ўзгариш фақат ўзбек спорти ривожига хизмат қилишига ишонаман.

Отабек Эшмаматов

Рейтинг: -1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг