UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 авг 18:18
Янгиликлар

Футбол, Фотогалерея

"Бунёдкор" академиясининг ўқув-машғулот майдонларида ДХХ кубогининг финал баҳслари старт олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теглар :  ДХХ кубоги
“Бунёдкор” ўқув-машғулот майдонларида ДХХ кубогининг финал баҳслари бўлиб ўтмоқда.

2021 ва 2022 йилларда республика ёшлари ўртасида футбол ҳамда мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари ўтказилди. 

Ёшлар ўртасида катта қизиқишга сабаб бўлаётган мазкур оммавий спорт тадбирининг нуфузи ва географияси тобора ортиб бормоқда. Шу боис, мусобақани анъанавий тарзда ўтказиб бориш ва келгусида қизлар ўртасида ҳам мини-футболни ривожлантириш каби муҳим вазифалар белгилаб олинган эди.

Ушбу мақсадда жорий йилда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол ҳамда илк маротаба қизлар ўртасида мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ўтказилмоқда. 

Биринчи босқич – туман ва шаҳарлар кесимида апрель-май ойларида ўтказилди.

Иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида июнь-июль ойларида ўтказилди.

Таъкидлаш лозимки, бу йилги ДХХ кубоги мусобақалари республика бўйича 250 минг нафардан ортиқ ёшларни қамраб олди.

Иккинчи босқич якуни бўйича 365 нафар иқтидорли ёшлар аниқланиб, ҳозирда уларни маҳаллий футбол клубларга жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, бу йилги мусобақалар доирасида республика бўйича 98 та футбол майдонлари ва спорт объектлари таъмирланди.

Республика босқичи  21-25 август кунлари “Бунёдкор” футбол академияси майдонларида, финал ўйини эса 26 август куни “Жар” стадионида ўтказилади. Унда 42 та жамоа ғолиблик учун курашади.

Республика босқичида – ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича ғолиб бўлган жамоалар маҳалласига мини-футбол майдони, 2-ўринни эгаллаган жамоалар учун универсал спорт майдони (баскетбол ва волейбол ўйинлари учун мўлжалланган), 3-ўринни эгаллаган жамоалар маҳалласига “Стритбол” (бир саватли кўча баскетболи) спорт майдони қуриб берилади. 

Қизлар мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар пул мукофоти билан тақдирланади.

 Бугун эрта тонгдан мини футбол ва футбол бўйича баҳслар бошланиб кетди.



Муаллиф - Алимурод Мамадаминов/olamsport.com

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг