UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 сен 12:31
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Аёллар ўртасидаги баҳсларда вазиятимиз қандай? (+ ФОТО)

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча 6-турда Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Қизларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида Гаитини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда Венгрияни 2,5:1,5, 4-турда Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Бешинчи турда амалдаги Олимпиада вице-чемпиони Грузияга 1,5:2,5 ҳисобида имконият бой берилди. Тўртта ғалаба эвазига аёллар терма жамоамиз ўз тарихидаги энг яхши натижасини қайд этди. Бу ёғига рекорд янгиланиб бораверади.   

Аёллар ўртасидаги мусобақада ҳам худди эркакларда бўлгани сингари битта терма жамоа 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Ҳиндистон 6 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳиндлар 6-турда Арманистонни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Венгрия - Перу учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Грузия Мўғулистондан 2,5:1,5 ҳисобида устун келди. Хитой бироз кутилмаганда худди шу ҳисобда Польшага ютқазиб қўйди. Таркибида Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўйнаётган АҚШ терма жамоаси Швейцарияни 2,5:1,5 ҳисобида таслим этди. 

Бугун Олимпиадада дам олиш куни. Эртага ўтказиладиган 7-турда Ҳиндистон Грузияга қарши баҳс олиб боради. Ўзбекистон терма жамоаси эса ўзи сингари 9 очкога эга грециялик шахматчилар билан ҳисоб-китоб қилади. Шахматчиларимиз 7-тур олдидан 9 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 16-ўринни эгаллаб турибди. 

7-турнинг марказий учрашувлари:

Ҳиндистон - Грузия

Австрия - Венгрия

Украина - Польша

Озарбайжон - Қозоғистон

Арманистон - АҚШ

Мўғулистон - Германия

Испания - Франция

Греция - Ўзбекистон

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг