UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 сен 12:39
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Кечаги ғалаба сабаб аёллар ўртасидаги баҳсларда кўтарилдик + ЖАДВАЛ

Хабарингиз бор, шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси кеча 7-турда Грецияни 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Қизларимиз 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 1-турида Гаитини 4:0, 2-турда Анголани 3:1, 3-турда Венгрияни 2,5:1,5, 4-турда Болгарияни 2,5:1,5 ҳисобида енгишди. Бешинчи турда амалдаги Олимпиада вице-чемпиони Грузияга 1,5:2,5 ҳисобида имконият бой берилди. Қизларимиз 6-турда Нидерландия билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Кеча эса грециялик шахматчилар таслим этилди. 

Бугун Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 8-турда АҚШ шахматчиларига қарши дона суради. Америкаликлар сафида ўзбекистонлик аёл гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова ўйнаяпти. Лекин бугун Ўзбекистон билан баҳсда у иштирок этмайди.

Америкаликлар ҳам худди биз сингари 5 ғалаба, 1 дуранг ва 1 мағлубият билан 11 очкога эга бўлиб турибди. Қўшимча кўрсаткичларга кўрагина АҚШ турнир жадвалида 5, Ўзбекистон эса 11-ўринни банд этган. Жами 10 давлат терма жамоалари ҳисобида 11 очкодан бор. Бу эса баҳсларнинг муросасиз кечаётганидан дарак.

Аёллар ўртасидаги мусобақада ҳам худди эркакларда бўлгани сингари битта терма жамоа 100 фоизлик натижа қайд этиб турибди. Ҳиндистон 7 та учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган. Ҳиндлар 7-турда Грузияни 3:1 ҳисобида енгишди. Венгрия худди шу ҳисобда Австриядан устун келди. Украина - Польша учрашувида 2:2 ҳисоби қайд этилди. 

Қўшни Қозоғистон шахматчилари озарбайжонлик дугоналарини 3:1 ҳисобида мағлуб этиб, 12 очко билан 3-ўринни эгаллаб туришибди. Иккинчи поғонадаги Польша ҳисобида ҳам 12 очко бор. АҚШ терма жамоаси 7-турда Арманистон билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. 

8-турнинг марказий учрашувлари:

Польша - Ҳиндистон 

Венгрия - Украина 

Қозоғистон - Франция

Грузия - Болгария

ЎЗБЕКИСТОН - АҚШ

Нидерландия - Германия

Арманистон - Мўғулистон

Словения - Хитой

Озарбайжон - Италия

Испания - Словакия

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг