UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 сен 14:03
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Қизларимиз бугун Сербияга қарши дона суришади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳри мезбонлик қилаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида бугун 9-тур баҳслари ўтказилади.

Хабар берганимиздек, бугун йигитларимиз пешқадам Ҳиндистонга қарши муҳим учрашувни ўтказишади. Қизларимиз эса 9-турда Сербия терма жамоаси билан ҳисоб-китоб қилишади. Бугунги учрашувлар ҳам соат 18:15 да бошланади.

Якуний жуфтликлар бироздан сўнг аниқ бўлади. Ҳозирча терма жамоаларнинг 5 нафардан аъзоси тақдим этилган. Катта эҳтимол билан амалдаги Олимпиада чемпиони бўлиб турган Ўзбекистон терма жамоасининг ҳиндистонлик гроссмейстерларга қарши учрашувида дастлабки тўртлик ҳаракат қилади. 

Аёллар ўртасидаги мусобақада ҳам Ҳиндистон терма жамоаси пешқадамлик қиляпти. Улар 7 ғалаба ва 1 мағлубият қай этишган. Олти ғалаба ва икки дурангга эга Польша терма жамоаси иккинчи ўринни банд этган бўлса, кучли учликка 7 ғалаба ва 1 мағлубиятга эга Қозоғистон якун ясаган. Бу уч терма жамоа 14 очкодан жамғарган. 

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса кечаги мағлубиятдан кейин 25-ўринга тушиб кетди. Қизларимиз 5 ғалаба, 1 дуранг, 2 мағлубият эвазига 11 очко тўплашган. Бугунги рақибаларимиз ҳисобида ҳам 11 очко бор. Сербия биз сингари 5 ғалаба, 1 дуранг ва 2 мағлубият билан 22-поғонадан жой олган.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг