UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 сен 11:33
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Терма жамоаларимиз 9-турдан сўнг нечанчи ўринда? (+ ЖАДВАЛ)

Шу кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари кеча ўтказилган 9-турда кучли рақиблари билан бир хилда - 2:2 ҳисобидаги жанговар дурангга имзо чекишди. Гроссмейстер йигитларимиз пешқадам Ҳиндистон билан муросага келишди. Ҳисоб 1,5:1,5 бўлиб турган бир пайтда Шамсиддин Воҳидов дунёнинг тўртинчи рақамли шахматчиси Аржун Эргаисини мағлуб этиш учун астойдил ҳаракат қилди. Аммо якунда томонлар муросага келишди. Ҳиндистон илк маротаба очко йўқотди ва айни пайтда турнир жадвалида 17 очко билан якка пешқадамликни давом эттирмоқда. 

АҚШ терма жамоаси 9-турда Венгрияни 2,5:1,5 ҳисобида енгиб, 15 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Кучли учликни якунлаб турган Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобида ҳам 15 очко бор. Тўртинчи поғонадаги Хитой ҳам 15 очко жамғарган. Чин юрти вакиллари кеча 9-турда Эрондан 2,5:1,5 ҳисобида устун келишди. 

Қизларимиз эса 45-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 9-туридаг сўнг 5 ғалаба, 2 дуранг, 2 мағлубият билан 12 очко жамғарган ҳолда қўшимча коэфицентларга кўра турнир жадвалининг 27-поғонасини банд этишган. Ўн олтинчи ўринни эгаллаб турган Англия терма жамоаси ҳисобида ҳам худди биз каби 12 очко бор. Тўққизинчи турдан сўнг Қозоғистон терма жамоаси 16 очко билан карвонбошига айланиб олди. Улар кеча Польшадан 2,5:1,5 ҳисобида устун келишди. Ҳиндистон эса АҚШ билан баҳсда очко йўқотди - 2:2.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг