UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 сен 08:01
Янгиликлар

Шахмат

Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Нодира Нодиржонова ажратилган мукофотлар ҳақида: "Бундан хафаман"

Шахмат бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси аъзоси, Венгриянинг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Нодира Нодиржонова уларга етарлича мукофотлар ажратилмаганидан норози эканини билдирди.

"[Шахматчи қизларга автомашина берилмаганидан], албатта, хафаман. [Парижда бўлган] ёзги Олимпиада иштирокчиларини яхши тақдирлашди, паралимпиячиларни ҳам яхши тақдирлашди. Кумуш медални олишим осон бўлмади, бор кучим ва энергиямни бериб, ҳаракат қилдим", деди спортчи.

Мусобақада бронза медалларини қўлга киритган шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоасига "Президент совғаси" сифатида BYD русумли автомобиллар топширилди.

34 ёшли Нодира Нодиржонова бешинчи тахтада 6 та ғалаба ва 2 та дуранг қайд этиб, ушбу тахтада кумуш медалга эга чиқди.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 5 августдаги ПҚ-347 сонли қарорига кўра, Нодиржонова Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 баравар миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланиши зарур.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг