UZ

Сўнгги янгиликлар

19:49Сабирханга ўзбекистонлик нокаутчидан узоқроқ бўлиш тавсия этилди 0 17:29ММА афсонаси Фёдор Емельяненко ва амалдаги UFC чемпиони Ислам Махачев Тошкентга етиб келди + ФОТОРЕПОРТАЖ 0 16:36UFC Илия Топуриянинг қайтиш муддатини маълум қилди 0 16:05Ноябрь ойидаги ўртоқлик учрашларимизнинг бошланиш вақтлари маълум 0 15:34Байсангур Сусуркаев Дамиан Пинас билан жангини тасдиқлади 0 15:03Бобур Абдулазизов Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:32Дана Уайт Махачевнинг жангдан воз кечишининг сабабини айтди 0 14:01Суперлига. Бугун 27-турга старт берилади 0 13:30Дакар-2026 Олимпиадасида бугун 3 нафар ўзбекистонлик баҳсларга киришади 0 12:59Уайлдер қайтмоқда. У Фьюри - Жошуа жанги андеркардида рингга чиқади + ПОСТЕР 0 12:28Ҳумоюн Бегмуратов — Жаҳон чемпиони! 0 11:56Sofascore. Ҳусанов яна бир бор ҳимоядаги шериклари орасида энг яхшиси 0 11:25Богдан Гусков: "Уиттакер кўчадан келган болакай эмас!" 0 10:54Полина Кудерметова Chennai Open 1/4 финалига йўл олди 0 10:23Тўрт карра Олимпиада чемпиони Мо Фара "Samarkand Marathon 2026" амбассадори бўлади 0

22 дек 12:44
Янгиликлар

Шахмат

Жаҳон чемпионати совриндорлари Тошкентда тантанали кутиб олинди + ФОТО

Ўзбекистон терма жамоаси Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган рапид ва блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаганди.

Бу ҳақда Ўзбекистон шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. 9-17 ёшлилар ўртасидаги дунё биринчилигида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси аъзолари Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали тарзда кутиб олинди.

16-21 декабрь кунлари ўтказилган ушбу нуфузли мусобақада 33 давлатдан 314 нафар шахматчи иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатида 36 нафар иқтидорли шахматчи билан қатнашиб, юқори натижа қайд этди.

Мусобақа якунларига кўра, шахматчиларимиз рапид ва блиц баҳсларида жами 12 та медални қўлга киритишди: 5 та олтин, 2 та кумуш, 5 та бронза

Ушбу натижа билан терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.


Жаҳон чемпионатида медалга сазовор бўлган шахматчилар:

Омонов Асроржон — 17 ёшгача, рапид, олтин медаль

Бегмуратов Хумоюн — 15 ёшгача, рапид, олтин медал; блиц, бронза медаль

Олимова Руқия — 15 ёшгача (қизлар), рапид, олтин медаль

Халилова Мадинабону — 17 ёшгача (қизлар), рапид, кумуш медал; блиц, олтин медаль

Комилжонова Лазизабону — 13 ёшгача (қизлар), блиц, олтин медаль

Ботиралиев Абдимажид — 13 ёшгача, рапид, кумуш медаль

Ҳикматхонова Мохинур — 13 ёшгача (қизлар), блиц, бронза медаль

Хуснитдинова Хуснорахон — 11 ёшгача (қизлар), блиц, бронза медаль

Абдухакимов Акбарали — 17 ёшгача, блиц, бронза медаль

Неъматиллахонов Нурмуҳаммад — 9 ёшгача, рапид, бронза медаль

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг