UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 мар 22:09
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Буюк Ипак йўли-2024". Баҳодир Жалолов - Камшибек Кункабаев жангини кўрмаймиз

Бугун куннинг иккинчи ярмида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бокс бўйича нуфузли халқаро турнирга старт берилди.

Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Буюк Ипак йўли" мусобақасида ўнга яқин давлат боксчилари қаторида Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда медаллар учун рингга чиқмоқда. Улар орасида жаҳон ва Олимпиада чемпиони Баҳодир Жалоловнинг ҳам борлиги ҳақида хабар берган эдик. 

Бугун чарм қўлқоп устамиз турнирдаги илк жангини эронлик Рузбеҳ Сафарига қарши ўтказди. Уч раунд тўлиқ давом этган жанг якунида Жалолов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба (5:0) қозонди ва 1/2 финалга йўл олди. 

Афсуски, ярим финалда Жалолов - Кункабаев классик тўқнашувни кўрмаймиз. Боиси, Камшибек +92 вазн тоифаси доирасидаги 1/4 финал жангида россиялик Рамазан Карнукаевга ҳакамларнинг айри қарори билан имкониятни бой бериб қўйди. Жалолов ва Кункабаев сўнгги бор ўтган йили Осиё ўйинларининг финалида ўзаро тўқнаш келишган ва ўшанда чарм Big Uzbek 5:0 ҳисобида зафар қучганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
24 мар 22:17:35
Тож
Бошқа натижаларни ҳам ёзиб боринглар
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг