UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 дек 07:37
Янгиликлар

Футбол

Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи!

"Андижон" клуби раҳбарияти Самвел Бабаянни жамоа бош мураббийи этиб тайинлади.

"Янги мавсумда ўз олдига улкан мақсадларни қўяётган "Андижон" жамоамиз бош мураббий масаласини ҳал қилди. 

Ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган тажрибали мутахассис Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийи этиб тайинланди.

Маълумот учун: Самвел Вячеславович 1971 йилнинг 19 май санасида Тошкентда таваллуд топган. Бабаян фаолияти давомида "Пахтакор", "Навбаҳор", "Спартак" (Латвия), "Локомотив", “Чанчун Ятай” (Хитой) каби клубларни бошқарган. Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасига ҳам устозлик қилган.

Фаолияти давомида кўплаб муваффақиятларга эришган. Самвел Бабаян бош мураббий ва клуб раҳбари сифатида "Пахтакор" билан 9 карра Ўзбекистон чемпиони, 8 марта Ўзбекистон Кубоги ғолиби, ОЧЛда 2 марта ярим финал иштирокчиси, бир марта МДҲ кубоги ғолиби, Осиёни энг яхши клуби, шунингдек, "Навбаҳор" билан Ўзбекистон чемпиони бўлган, икки марта Ўзбекистон Кубоги ғолиблигини қўлга киритган ҳамда ОЧЛ 1\8 финалгача етиб борган. 

Қолаверса, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жаҳон чемпионатига чиққан таркибидан 11 нафар футболчи ва Ўзбекистон олимпия терма жамоамизнинг Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилган таркибидан 12 нафари айнан Бабаяннинг шогирдлари ҳисобланишади. Самвел Вячеславович бошқарган клубларида кучли учталикдан пастга тушмаган.

"Андижон" жамоамизнинг янги бош мураббийига айланган Самвел Бабаян ўзининг бой тажрибаси ҳамда билими билан «Бургутлар»ни янги чўққига олиб чиқишига тилакдошмиз. 

Самвел Вячеславович, "Андижон" жамоамизга хуш келибсиз!", — дейилади клуб хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг