UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 авг 18:13
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чел Соннен: "Ўн ёшли ўғлим Дю Плессига Чимаев муаммосини ҳал қилишда ёрдам бериши мумкин"

UFC афсонаси Чел Соннен Дрикус Дю Плесси ва Хамзат Чимаев ўртасидаги чемпионлик жангини таҳлил қилиб берди.

Соннен Дрикуснинг мураббийи берган интервьюсини тинглаб, жанубий африкалик жангчининг жамоаси ҳал қилиниши керак бўлган муаммонинг моҳиятини тўлиқ тушунмаяпти, деган хулосага келди.

"Дрикус ва унинг мураббийлар штаби Чимаев муаммосини ҳал қилиш у ёқда турсин, ҳатто йўл қўйилган хато ва камчиликларнинг моҳиятини ҳам тушунмаяпти. Бу мени бироз ҳавотирга солмоқда, чунки аслида гап битта техника ҳақида кетмоқда - рақибнинг икки оёққа ташланиб, ушлаб олишидан ҳимояланиш. Техника нуқтаи назаридан, бу ўтишни тўхтатиш жуда осон. Ҳа, бу жуда кўп куч ва энергияни талаб қилади, лекин техниканинг ўзи оддий. Уни ўзлаштириш учун жаҳон ёки Олимпиада чемпиони бўлиш керак эмас. Ўғлим ўн ёшда ва у буни амалга ошира олади. Агар бу ёрдам берса, мен уни тақдим этишим мумкин" - деди Соннен ўзининг YouTube каналида.

Аввалроқ, Дю Плессининг мураббийи Морне Виссер келаси йил бошида октагонга қайтиши, машғулотларда эса кураш техникасидаги бўшлиқларни тўлдира олишига ишонишини айтганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг