UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 дек 08:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чемпион иштирокидаги UFC 325 турнирига расмий постер эълон қилинди + ФОТО

UFC матбуот хизмати 31 январь куни Австралиянинг Сидней шаҳрида ташкил этиладиган UFC 325 турнирининг расмий постерини намойиш қилди.

Оқшомнинг асосий жангида ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони келиб чиқиши македониялик, ҳозирда Австралия шарафини ҳимоя қилаётган 37 ёшли Александр Волкановски ҳамда UFC рейтингида иккинчи ўринни эгаллаб турган бразилиялик Диего Лопес ўзаро тўқнаш келади. Ушбу жанг реванш мақомида бўлади. 

Маълумот учун, 12 апрель куни UFC 314 турнири доирасида бўлиб ўтган биринчи жангда Волкановски Лопесни ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлуб этганди. Алекс ҳисобида 27 ғалаба ва 4 мағлубият бор. Ўз навбатида, Лопес 13 сентябрь куни бўлиб ўтган UFC Fight Night 259 турнирида Жан Сильвани техник нокаут билан мағлуб этди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг