UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

23 окт 09:22
Янгиликлар

Спорт курашлари, Париж-2024

Черман Валиев Разамбек Жамаловга қарши Париждаги "жанг" ҳақида: "Шубҳасиз, ғалаба қозонгандим"

Эркин кураш бўйича Албания терма жамоаси аъзоси, Париж Олимпиадасининг бронза медали соҳиби Черман Валиев яна бир бор мусобақадаги иштирокига тўхтатлди.

"Ўйлайманки, мен бу икки кун ичида боримни бердим ва қўлимдан келганини қилдим. Бор кучимни ишга солиб, гилам устида боримни сарфладим. Аввал айтганимдек, Парижда тўртта жанг ўтказдим ва уларнинг тўртталасида ҳам ғалаба қозондим. Шу кунгача жангларни қайтадан кўриб чиқдим ва ҳеч қандай шубҳасиз, ғалаба қозонганимга амин бўлдим. Агар менинг ўрнимда бошқа полвон бўлганида ҳам, у жангни бошқараётганда ҳимояланарди. Мен гиламдан қочмадим, мен шунчаки ҳимояландим ва бу қоидалар доирасида бўлганди.

[Бронза медали учун баҳсда] Истанбулдаги [Жаҳон Олимпия саралашида] ўша мағлубият учун қасос олишга ҳиссий туртки олдим. Ўша пайтда мен ундан устун эканлигимни исботлашим жуда муҳим эди. Мен ўша жангга жуда қатъиятли бўлиб чиқдим ва бор эътиборимни жамладим. Хуллас, Парижда Викторни 6:2 ҳисобида ишончли мағлуб этдим", деди Валиев.

Эслатиб ўтамиз, Разамбек Жамалов ҳамда Черман Валиев Париж Олимпиадаси чорак финали доирасида тўқнаш келишганди. Беллашувда ҳамюртимиз 6:5 ҳисобида ғалабани илиб кетганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг