UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 май 10:41
Янгиликлар

Хоккей

Чехия - 14 йиллик танаффусдан сўнг яна жаҳон чемпиони!

Чехиянинг Прага ва Острава шаҳарлари мезбонлик қилган хоккей бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Пойтахт Прага шаҳридаги "О2 Арена"да ўтган финал учрашувида Чехия терма жамоаси Швейцарияга қарши музга чиқди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Давид Пастрняк ва Давид Кемпф киритилган шайбаларга муаллифлик қилишди. Чехлар сўнгги бор 2010 йилда жаҳон чемпиони бўлишганди. 

Жаҳон чемпионатининг бронза медали учун кечган учрашувда эса Швеция терма жамоаси эндиликда собиқ жаҳон чемпиони Канадани мағлубиятга учратди. Ўтган йили жаҳон чемпиони бўлган Канада бу сафар медалсиз қолди. 

Маълумот учун, энди ҳисоб бўйича 88-жаҳон чемпионати 2025 йилда Швеция ва Дания давлатларида бўлиб ўтади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг