UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 сен 12:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Чимаевга қарши жангига 6 ҳафта қолган Пауло Коста бугунги ҳолатини кўрсатди ФОТО

Ўрта вазн (84 килограммгача) тоифасида UFC чемпионлик камарига собиқ даъвогар Пауло Коста навбатдаги жангига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бразилиялик аралаш яккакураш устаси 21 октябрь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UFC 294 турнири доирасида швециялик Хамзат Чимаевга қарши октагонга кўтарилади. 

"Кучли ва келишган. Гўёки сирли шарбат!" — дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига сурат ва унинг остида изоҳ қолдирган Коста.

Маълумот учун, 32 ёшли Пауло Коста 2017 йилнинг март ойидан бери UFC байроғи остида ўз жангларини ўтказиб келяпти. 2020 йилнинг сентябрь ойида у ўрта вазн чемпиони Исраэль Адесанья билан жанг қилиб, иккинчи раундда техник нокаут эвазига мағлубиятга учраган эди. Сўнгги жангини эса UFC 278 турнирида америкалик собиқ чемпион Люк Рокхолдга қарши ўтказиб, ғалабага эришган. Паулонинг ММАдаги натижаси - 14 ғалаба, 2 мағлубият. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг