UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 июн 09:48
Янгиликлар

Оғир атлетика

Чирчиқда оғир атлетика бўйича Марказий Осиё чемпионати ҳамда ўсмирлар ўртасида мамлакат биринчилиги якунланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети манежида оғир атлетика бўйича U-15 ёш тоифасида Ўзбекистон чемпионати ҳамда ўсмирлар (U-17) ўртасида Марказий Осиё чемпионати ўз якунига етди.

20 июнь куни старт олган Марказий Осиё чемпионати баҳсларида Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон ва Туркия давлатларидан 100 нафарга яқин сара атлетлар чемпионлик учун муросасиз кураш олиб боришди. 

Юқори савияда ташкил этилган Марказий Осиё чемпионатининг сўнгги куни (24 июнь) кучли учликдан жой олган атлетларнинг иккикураш бўйича натижаларига эътибор қаратамиз.

Ғолиб ва совриндорлар:

+71 кг (қизлар) 

1. Моҳинур Эсонбоева - 187 кг (Ўзбекистон) 

2. Гурбангозел Оразова - 133 кг (Туркманистон) 

3. Аида Баигачова - 126 кг (Қирғиз Республикаси) 


81 кг (ўғил болалар) 

1. Нодир Жўраев - 298 кг (Ўзбекистон) 

2. Нурбол Эркабоев - 245 кг (Қирғиз Республикаси) 

3. Каркил Энес Анил - 235 кг (Туркия) 

+81 кг (ўғил болалар) 

1. Арда Бийик - 314 кг (Туркия)

2. Ҳасанбой Холмуродов - 312 кг (Ўзбекистон) 

3. Олег Шептунов - 274 кг (Қирғиз Республикаси)

Шу тариқа Марказий Осиё чемпионатида умумжамоа ҳисобида терма жамоамиз 22 та олтин, 16 та кумуш, 7 та бронза медалини қўлга киритган ҳолда биринчи ўринни эгаллади.

9 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медали билан Туркия терма жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 8 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза медали билан Қозоғистон полвонлари учинчи ўринни банд этишди. 

Мусобақанинг "Энг яхши спортчиси" номинациясига ўғил болалардан Нодир Жўраев, қизлардан қозоғистонлик Ксения Позорова лойиқ кўрилди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур Марказий Осиё чемпионатининг мукофот жамғармаси 16 минг АҚШ долларини ташкил этди. Унда олтин медаль эгасига 500, кумуш медалга 300 ҳамда бронза медали соҳибларига 200 АҚШ долларидан мукофот пули берилди. 

Бундан ташқари Марказий Осиё чемпионати билан бир қаторда кичик ўсмирлар (U-15) ўртасида ўтган Ўзбекистон чемпионатида 300 нафардан ортиқ ёш атлетлар бор маҳоратини намойиш этишди. 

Ушбу мамлакат чемпионатининг якуний натижаларга кўра, Қарши олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш, 2 та бронза медалини қўлга киритиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади. 

Наманган вилояти терма жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза билан иккинчи, 2 та олтин, 5 та кумуш, 2 та бронза медали билан Хоразм жамоаси учинчи бўлди. "Энг яхши спортчи" дея ўғил болалардан Муҳаммадшокир Турдалиев (Наманган ОПСТТМ), қизлардан Шаҳзода Абдумуталова (Навоий ОРСТТМ) эътироф этилди.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг