UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 мар 06:07
Янгиликлар

Шахмат, Волейбол

Чирчиқда ўқитувчилар ўртасида "Беш ташаббус олимпиадаси" ғолиблари аниқланди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида Тошкент вилояти халқ таълими тизимидаги таълим муссасалари (мактаблар) ўқитувчилари ўртасида "Соғлом танда — сифатли таълим" шиори остида Касаба уюшмаси кубоги спорт мусобақаларининг Тошкент вилояти финал босқичи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент вилояти Кенгаши, Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси, вилоят Халқ таълими бошқармаси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигидаги мазкур беллашувларда вилоятнинг барча ҳудудларидан 500 нафардан ортиқ ўқитувчилари спортнинг мини-футбол, волейбол, стол тенниси, шахмат, шашка турлари бўйича ғолиблик учун куч синашишди.

Муросасиз ва юқори савияда ўтказилган баҳсларининг якуний натижаларига кўра аёллар ўртасида шахмат бўйича биринчи ўринни Лобар Тўйчибоева (Тошкент т.) қўлга киритди. Эркаклар ўртасидаги шахмат баҳсларида Адҳам Ҳайдаров (Бекобод т.) биринчи бўлди.

Шашка мусобақасида пскентлик Гулчеҳра Асророва (Янгийўл т.), эркаклардан Раҳматилла Тошбоев (Бекобод т) энг кучли деб топилди. Стол тенниси беллашувларида эса Навбаҳор Маткаримова (Оҳангрон т.) ҳамда Содиқ Икромов (Бекобод т.) биринчи ўринни эгаллашди.

Волейбол бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган мусобақада Паркент тумани жамоаси биринчи, Оҳангарон шаҳри жамоаси иккинчи, Зангиота тумани жамоаси учинчи бўлди. Мини-футбол бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақада Олмалиқ шаҳри жамоаси биринчи, Бўка тумани жамоаси иккинчи, Нурафшон шаҳри жамоаси учинчи ўринни эгаллашди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Шунингдек, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритган Бекобод тумани жамоасига мусобақа кубоги ҳамда 30 000 000 сўм пул мукофоти топширилди.

Тақдирлаш маросимида Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Тошкент вилояти кенгаши раиси Муроджон Носиров, оғир атлетика бўйича олимпия ўйинлари ғолиби Руслан Нурудинов иштирок этди.

— Мазкур мусобақаларнинг биринчи ва иккинчи босқичларида 20 мингдан ортиқ умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари иштирок этгани жисмоний тарбия ва спортни янада оммалашаётганидан дарак, - дейди Тошкент вилояти ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармасининг оммавий тадбирларни ташкил этиш шуъбаси мутахассиси Дониёр Қодиров. - Бугун эса гувоҳи бўлганингиздек, вилоят финал босқичи муросасиз ва қизиқарли бўлди. Айниқса,  хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган волейбол беллашувлари кўтарингки руҳда ва шиддатли, тассуротларга бой тарзда  ўтди. Мусобақани ўтказишдан бош мақсад — ўқитувчиларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, таълим муассасалари ходимларини спорт тадбирларига кенг жалб қилиш орқали уларнинг жисмоний фаоллигини ошириш каби қатор вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг