UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 июн 20:45
Янгиликлар

Баскетбол

Чирчиқда стритбол бўйича "Беш ташаббус олимпиадаси" ғолиблари аниқланди

Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида стритбол бўйича республика финал беллашувлари бўлиб ўтди.

Уч кун давомида юқори савияда ташкил этилган финал босқич баҳсларида 16-21, 22-26, 27-30 ёш тоифасидаги ўғил болалар ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди.

Ғолиб ва совриндорлар:

16-21 ёш тоифаси

1. Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги "Баҳор" МФЙ жамоаси 

2. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Дарвент" МФЙ жамоаси 

3. Фарғона вилояти Қува туманидаги "Раста" МФЙ жамоаси 

22-26 ёш тоифаси 

1. Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги "Сарой-1" МФЙ жамоаси 

2. Фарғона вилояти Қувасой туманидаги "Боғбон" МФЙ жамоаси 

3. Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги "Кирантов" МФЙ жамоаси 


27-30 ёш тоифаси

1. Қорақалпоғистон Республикаси Тахиаташ туманидаги "Обод" МФЙ жамоаси 

2. Тошкент вилояти Чиноз туманидаги "Чорвадор" МФЙ жамоаси 

3. Жиззах вилояти Ғаллаорол шаҳридаги "Самарқанд" МФЙ жамоаси

Беллашувлар якунлангач, ғолиб ва совриндорларни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди. Кучли учликдан жой олган жамоаларга диплом, медаль ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. 

Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Дилдора Раҳимова, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Муқимжон Арзикулов, Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков, Тошкент вилояти Ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси бошлиғи Рустам Бобоқулов, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи Миразиз Мирсултонов, Чирчиқ олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази директори Равшан Гафуров иштирок этди.

Таъкидлаш лозим, ушбу финал босқичида ғолиб бўлган жамоаларнинг маҳаллаларига Универсал спорт майдончаси, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган жамоаларнинг маҳаллаларига эса «Workout» ва «Streetball» майдонларини ўзида жамлаган болалар спорт майдончалари барпо этилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг