UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

24 мар 07:58
Янгиликлар

Самбо

Чироқчлик фахрий полвонлар Ўзбекистон чемпионатида 6 та медаль қўлга киритишди

22-23 март кунлари Тошкент шаҳрида самбо бўйича фахрийлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Осиё чемпионатига йўлланма бериши билан аҳамиятли бўлган мазкур мамлакат чемпионатида қашқадарёлик, хусусан, Чироқчи спорт мактаби фахрий полвонларининг иштироки муваффақиятли бўлди. 

Жумладан, 60-65 ёшли фахрий полвонлар ўртасида Худойберди Маматов, Баҳриддин Ярматов ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга  киритишди. 50-55 ёшлилар ўртасидаги баҳсларда Чироқчи спорт мактаби директори Анвар Жўраев ҳамда 55-60 ёшлиларда номдор полвон Маҳмадўст Тошевлар иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалларга эга чиқишди. 

Шунингдек, яна бир чироқчилик полвон, спорт мактаби директори Анвар Жўраевнинг акаси Акбар Жўраев (55-60 ёш) ва (40-45 ёш) Баҳодир Давроновга бронза медали насиб этди. 

Юқорида таъкидлаганимиздек, кучли учликдан жой олган фахрий атлетлар апрель ойида пойтахтимизда ўтадиган Осиё чемпионатида иштирок этиш йўлланмасига эга бўлишди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг