UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 авг 11:16
Янгиликлар

Теннис

Чорич - Цинциннати "Мастерс" ғолиби!

АҚШнинг Цинцинатти шаҳрида ўтказилган теннис бўйича "Мастерс" сериясига кирувчи нуфузли турнир ўз якунига етди.

Мусобақа бош соврини дунёнинг 152-ракеткасига насиб этди. Хорватиялик Борна Чорич финал учрашувида дунёнинг 7-ракеткаси бўлиб турган грециялик Стефанос Циципасни 7/6(0), 6/2 ҳисобида мағлубиятга учратди. Теннисчилар ўртасидаги ўзаро учрашувда Чорич ҳисобда олдинга чиқди - 2:1. 

Икки дақиқаси кам 2 соат давом этган баҳсда Чорич 7, Циципас 6 та эйс зарбасини амалга оширди. Қўшхатолар Борнада 2, Стефаносда 4 тани ташкил қилди. Western & Southern Open турниридаги ғалаба Чоричга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 970,020 доллар мукофот пули келтирди. 

Хорватиялик теннисчи фаолиятида илк бор "Мастерс" турнири бош совринини қўлга киритди. Шунингдек, у рейтинги энг паст "Мастерс" чемпионига ҳам айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг