UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 дек 10:40
Янгиликлар

Футбол

Даҳшат! Жек Грилишнинг уйидан 1 миллион евро қийматидаги буюмларни ўғирлаб кетишди ва унинг оила аъзоларини қўрқитишди

Теглар :  Жек Грилиш
"Эвертон" ва "Манчестер Сити" жамоалари ўртасидаги ўйин вақтида "Сити" футболчиси Жек Грилишнинг уйини ўғри урди.

Ўша пайтда уйда футболчининг 10 нафарга яқин қариндоши бўлган. 

Яқинда Грилиш вертолёд қўниш ҳудуди, кўл, қайиқда учиш ва балиқ овлаш учун имкониятлари бўлган уйга кўчиб ўтганди. 

"Оила аъзолар қўрқитилган. Жиноятчилар кўплаб соат ва тақинчоқларни ўғирлашган. Улар ишларини "Манчестер Сити" ўйнаётган пайт қилишган. Оиланинг аъзолари футболни жонли эфирда томоша қилиб, футболчини қўллаб-қувватлаш учун йиғилишган. 

Хеч ким жабр кўрмаган, лекин ваҳима ва қўрқув катта бўлди", - деди вазиятга яқин манбаа.

Ўғрилар олиб чиқиб кетган буюмлар қиймати 1 миллион евродан ортиққа баҳоланмоқда. Уй атрофида қидирувлар олиб борилди. Аммо жиноятчилар изи аниқланмади. Тергов давом этмоқда. Аммо полиция ҳали иш бўйича хеч кимни қамоққа олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг