UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 янв 09:37
Янгиликлар

Теннис

Davis Cup. Рақибимиз Босния ва Герцоговинанинг Тошкентга келадиган таркиби маълум

Теннис бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси норасмий Жаҳон чемпионати ҳисобланган "Дэвис Кубоги"даги навбатдаги ўйинини Босния ва Герцеговинага қарши ўтказади.

Аввалроқ, I Жаҳон гуруҳи учун плей-офф босқичи доирасида ўтказиладиган баҳсда терма жамоамиз шарафини ҳимоя қиладиган теннисчиларимиз таркиби аниқ бўлганди. Ҳумоюн Султонов, Сергей Фомин, Максим Шин ва Раҳимбек Иброҳимов Боснияга қарши баҳс олиб бориш имкониятига эга бўлишганди. 

Ўз ўрнида Босния ва Герцеговиния терма жамоаси мураббийи ҳам Тошкентга келадиган таркибни ошкор қилди. Рақибларимизнинг биринчи ракеткаси тажрибали Дамир Жумҳур. У ўз вақтида дунёнинг 23-ракеткаси бўлган, айни пайтда ATP рейтингида 82-ўринни эгаллаб турибди. Нерман Фатич 395, Мирза Басич 562, Андрей Недич эса 618-поғонадан жой олган.    

Маълумот учун, Ўзбекистон - Босния ва Герцеговиния учрашуви 31 январь - 1 февраль кунлари пойтахтимиздаги Республика Олимпия захиралари теннис мактаби ёпиқ кортларида ташкил этилади. Илк кунги учрашувлар соат 13:00да, 1 февралдагиси эса 11:00 да бошланади.

Жамоалар шу кунгача ўзаро ўйин ўтказишмаган. Босния ва Герцеговина терма жамоаси сўнгги учрашувини ўтган йилнинг сентябрида I Жаҳон гуруҳи доирасида Хитой Тайпейига қарши ўтказиб, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг