UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 апр 08:26
Янгиликлар

Енгил атлетика

Давронова яна бир рекорд билан қитъа чемпионлигини қўлга киритди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Тошкентда U18 ёш тоифасида ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг учинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси ўзининг дастлабки олтин медалларини қўлга киритди.

Кун давомида атлетларимиз 2 та олтин ва 1 та бронза медалларига эга чиқишди. 

Мусобақада термамизга илк олтин медални иқтидорли спортчимиз Шарифа Давронова келтирди. Уч хатлаб сакраш дастурида ҳамюртимиз 13,99 метр натижа кўрсатди. Бу мусобақа рекорди, шунингдек, 18 ва 20 ёш тоифаларидаги жаҳон миқёсида мавсумнинг энг яхши натижаси сифатида қайд этилди. 

Термамизнинг иккинчи олтин медалини йигитлар ўртасида баландликка сакраш секторида Девдавс Исмаилов келтирди. Юртдошимиз мусобақада 2,06 метр баландликни забт этишга муваффақ бўлди. 

Шунингдек, қизлар ўртасида 400 метрга тўсиқлар оша югуриш баҳсида Сабина Ғоибназарова 1:04.06 сония билан бронза медали соҳибига айланди.

Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг