UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 фев 19:12
Янгиликлар

Теннис

Денис Истомин: "Ҳали фаолиятимни якунлаганим йўқ. АҚШга қарши ҳам ўйнашим мумкин"

3-4 февраль кунлари Тошкент шаҳрида "Дэвис кубоги" учрашувлари ўтказилади.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси плей-офф доирасида АҚШга қарши ўйин ўтказади. Ушбу ўйин олдидан теннисимиз афсонаси Денис Истомин Olamsport.com сайти учун қисқа интервью берди. 

- Денис, мазкур учрашувга тайёргарлик қандай ўтди? 

- Ўйинга тайёргарлик яхши бўлди. Икки нафар спортчимиз Туркиядаги базада шуғулланди. Ўйинларга бир ҳафта қолганда бу ерга келишди ва шу ерда машғулот ўтказишяпти. 

Ҳумоюн эса бир неча мусобақаларда иштирок этди. Қувайтдаги сўнгги мусобақада финалгача етиб борди. Бешинчи рақамли теннисчини аниқлаб олиш учун кичик мусобақа ташкил этдик ва унда Амир Милушев ғолиб бўлди. У мана шундай катта мусобақани кўриши, катта спорт ҳавосидан нафас олиши лозим. 

- АҚШга қарши ўйинда сиз ҳам иштирок этишни истармидингиз?

- Барча нарса бўлиши мумкин. Мен ўйновчи сардорман. Агар вазият шуни тақозо этса мен ҳам ўйинларда иштирок этишим мумкин.


- Ҳозирги кунда терма жамоа йигитларида жароҳатлар йўқми? 

- Барчаси жойида. Умид қиламизки, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. 

- Турда ҳали сизни яна кўрамизми?

- Ҳали фаолиятимни расман якунлаганим йўқ. Кичик танаффус юзага келди, бироз жароҳатлар бор. Аммо, бу мавсумда ҳали яна ўйнайман.

- Ўйинлар олдидан мухлисларга нима деган бўлардингиз? 

- Ўйинимизга келинг, йигитларни қўллаб-қувватланг. Умид қиламанки, мухлислар ўйинимизга келишади ва бизга мухлислик қилишади. Биз биргаликда ғалаба қозонамиз. 


Азиз Тўхтамуродов суҳбатлашди

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг