UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июл 10:10
Янгиликлар

Бокс/ММА

Девин Хейнининг WBC камарига мажбурий даъвогар маълум

Теглар :  Девин ХейниWBC
Кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс турнири ўтказилди.

Оқшомнинг марказий жанги енгил вазн (61,2 кг) тоифасида ўтказилиб, унда америкалик истеъдод Фрэнк Мартин (17-0, 12 KO) асли келиб чиқиши арманистонлик, ҳозирда Германия шарафини ҳимоя қилаётган Артём Арутюнян (12-0, 7 KO)га қарши рингга кўтарилди.

Ҳар икки боксчи ҳам кечаги жангга қадар мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётганди. Ғолиб боксчи WBC камарига мажбурий даъвогарга айланиши боис, жангга бўлган қизиқиш жуда юқори эди. 

Ўн икки раунд тўлиқ давом этган даъвогарлар жанги ҳакамлар қарорига кўра аниқланди. Унда Мартин ҳакамларнинг якдил қарори билан 115-112, 115-112, 114-113 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Маълумот учун, 28 ёшли Фрэнк Мартин профессионал боксда 2017 йилда дебют қилган. Барча  жангларини АҚШ ҳудудида ўтказган. Ушбу вазнда америкалик Девин Хейни (30-0, 15 KO) WBC чемпиони бўлиб турибди. У шунингдек, WBA, IBF ва WBO камарлари соҳиби ҳам ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг